ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида “Сайлов-2019” олдидан семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Сайлов – овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси. Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши – уларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан бири.

2019 йил 22 декабрда юртимиз ҳаётида яна бир муҳим сиёсий воқеа, Халқ депутатлари туман-шаҳар, вилоятлар Кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 926-сонли   қарорига мувофиқ “Сайлов қонунчилиги ва сайловда замонавий ахборот технологияларининг қўлланиши” мавзусида босқичма- босқич сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тизимли ўқитиш белгиланган.


Урганч шаҳридаги Ахборот ва компютер технологиялари касб-ҳунар коллежида жорий йилнинг 4-26 ноябрида округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича билим ва амалий  кўникмаларни ошириш ҳамда сайлов округ ва участкалари биносини сайловга тайёргарлигини таъминлаш мақсадида тингловчиларга семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда. 


Тингловчиларга семинарни вилоят Сайлов комиссияси томонидан тайинланган малакали ўқитувчилар 4 гуруҳга бўлиб ўтмоқда. Семинар давомида Урганч шаҳридан 1000 нафарга яқин тингловчиларни ўқитиш белгиланган. 





Ушбу семинар Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан барча шароитлар, жумладан, ҳар бир аудитория учун моддий-техника таъминоти, иштирокчилар учун тарқатма материаллар, ҳамда 2 маҳал кофе- брейк ва тушликлар билан таъминланмоқда.




Бу йилги сайловларга жуда катта тайёргарликлар кўрилмоқда. Ўйлаймизки ушбу сиёсий жараёнда ҳар бир юртдошларимиз фаол иштирок этишади.
Сана: 14.11.2019 05:30
0
2 403
Тепага чиқиш