ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Эътибор Марказида

 “-1961 йилдан буён Урганч шаҳар Маҳтумқули кўчаси 94-уйда истиқомат қилиб келардим. Уйда  8 нафар жон бўлиб яшаймиз. Шу йилнинг 16 октябръ куни бахтсиз ҳодиса рўй бериб, уйимизда ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижасида  ҳовлимиз ва шу ерда турган Дамас русумли автомашинамиз бутунлай ёниб кетди. Қишнинг изғирин совуқ кунлари келаётган бир пайтда оила аъзоларимиз билан қийин вазиятга тушиб қолдик”- дейди Курбанов Александр.
Ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг шахсан ўзи фуқаро Курбанов Александр истиқомат қилиб келган, ёнғин натижасида юзага келган вазиятни ўрганиш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Маҳтумқули кўчаси 94-уйга борди. Ёнғиндан кўрилган талофатларни ўрганган ҳолда,   Ш.Абдуллаев мутасадди ташкилот вакилларига фуқаро Курбанов Александрга уйининг қурилиш ишларига амалий ёрдам бериш бўйича топшириқлар берди ва бунга алоҳида эътибор қаратилишини айтди. Бундан ташқари Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан  Курбанов Александр оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам ёрдам сифатида ажратилди. 
Фуқаро Курбанов Александрга берилаётган амалий ёрдам яна давом этади ва бундан сизларни хабардор қилиб борамиз.






Сана: 02.11.2019 04:30
0
1 670
Тепага чиқиш