Урганч шаҳрида «Машъал» Футбол академияси фаолият юритадими?
Вилоятимизнинг Урганч шаҳри ҳар соҳада илдам қадам ташлаётган ҳудудлардан бири. Урганч шаҳрида ёшлар ўртасида спортни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш устувор вазифа сифатида қаралади.
Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва спорт сохасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 мартдаги ПФ5368-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги 8-сон мактабида “Машъал” футбол клуби академиясининг филиали ташкил қилинганлигини мисол қилиш мумкин.
Ўзбек футболига сон саноқсиз футболчилар-у юлдузларни кашф этиб берган “Машъал” Футбол академияси энди Хоразмда ҳам фаолият юритади.![](/uploads/posts/2019-10/medium/1570990316_photo_2019-10-13_22-41-46.jpg)
![](/uploads/posts/2019-10/medium/1570990314_photo_2019-10-13_22-41-48.jpg)
![](/uploads/posts/2019-10/medium/1570990328_photo_2019-10-13_22-41-51.jpg)
![](/uploads/posts/2019-10/medium/1570990446_photo_2019-10-13_22-41-45.jpg)
![](/uploads/posts/2019-10/medium/1570990435_photo_2019-10-13_22-41-51-2.jpg)