ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Мард ўғлонлар - майдонда синалади.

2019 йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида бўлиб ўтган бокс бойича Жахон чемпионати кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзметов бугун Урганч Халқаро Аэропортида тантанали кутиб олинди. 
Муҳтарам Президентимиз Фармонига биноан, Дилшодбек “Келажак бунёдкори” медалига муносиб кўрилди. Президентимиз совғаси – 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ва “Gentra” автомобили билан тақдирланганди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин, Урганч шаҳридаги Олимпия заҳиралаи коллежи олдида кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар  иштирокида Дилшодбек Рўзметовга Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов "Spark" автомобилини совға қилди.
Дилшодбек Рўзметовни табриклаймиз ҳамда Токио 2020 Олимпиада ўйинларида ҳам энг юқори поғоналарни забт этишини тилаб қоламиз!









Сана: 03.10.2019 12:30
0
5 347
Тепага чиқиш