БАЙРАМДА ХОРИЖЛИК ТАЛАБАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Ушбу муносабат билан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан бугунги кунда талабалар турар жойида истиқомат қилаётган Урганч Давлат Университетидаги 981 нафар, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалидаги 200 нафар хорижлик талабаларга ва Урганч тиббиёт коллежида қўшни давлатлардан келиб ўқиётган ўқувчи- ёшларга байрам оши қилиб тарқатилди.Бундай муқаддас айёмда ва пандемия шароитида нафақат юртдошларимиз, балки, юртимизда мусофирликда юрган қўшни миллат вакиллари ҳолидан хабар олиш ва уларни байрам билан қутлаш ҳам эзгу ишлардан биридир.
Мусулмон аҳли учун бугунги айём ва Рамазон ҳайити яна бир бор муборак бўлсин!
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@urganchshahar_uz