ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ШАҲРИМИЗ ЙЎЛЛАРИ КУНДАН-КУНГА РАВОН БЎЛМОҚДА

Ушбу Унитар корхона Урганч шаҳар ҳокими ташаббуси билан жорий йилнинг 24 апрелда ташкил қилинган ва унда 24 нафар ишчи ходим фаолият юритмоқда.
Урганч шаҳар кўчаларини босқичма-босқич таъмирлаш олиб бориш режалаштирилган бўлиб,  бу Унитар корхона ўз ишини  Урганч шаҳридаги “Маърифатчи” кўчасини таъмирлаш ишларидан бошлаган эди. Ҳозирги вақтга келиб, ушбу кўчада таъмирлаш ишлари якунланди.
Бу  йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишда, шунингдек, инсонларнинг манзилини яқин қилишда ўз самарисини бермоқда.

Бундан ташқари, Унитар корхонадаги ишчи ходимларининг сонини 150 нафарга етказиш кўзда тутилган. Унитар корхона нафақат шаҳар йўлларининг текис ва равон бўлишига, балки, аҳоли бандлигини  таъминланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. 


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz


Сана: 13.05.2020 10:51
0
9 097

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш