ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЖАСОРАТИНГИЗНИ ЭЪЗОЗЛАЙМИЗ

Урганч шаҳрида  уруш қатнашчиларидан икки нафар отахон бир-бири билан умр гузаронлик қилиб келмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, байрам арафасида улар яшаётган хонодонлари қайта таъмирлаб берилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан уруш қатнашчиларининг ҳол-аҳволидан хабар олиб, катта ғамхўрлик кўрсатилиб келинади.
9-май "Хотира ва кадрлаш куни"да  Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида бир гуруҳ ташкилот вакиллари биргаликда уруш қатнашчилари ва фронт орқасида меҳнат қилган кекса авлод вакиллари ҳонодонига ташриф буйириб, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
1926 йилда таваллуд топган, ўша пайтларда фронт ортида меҳнат қилган, фидоий онахон Ниязжон опа Худайберганова  бугунги дориламон кунларга шукроналар айтиб яшашдан ҳеч ҳам чарчамайди.
– Урушга кетган ака-укаларимиз учун фронт ортида туриб меҳнат қилдик. Бир бурда нонимиз борми, кийимимиз борми жангда мардонавор курашаётган юртдошларимизга ғамладик.  Энди эса шу дастурхони тўкис, осмони мусаффо кунларга етиб келганимизга шукроналар айтиб яшаяпмиз”- дея нуроний онахонимиз сўзларини якунлади.
Кейинги манзил, "Беш-мерган" маҳалласида истиқомат қилувчи 1929 йил туғилган Тўра ака Янгибоев ҳонадони бўлди. Ушбу инсон куп йиллар давомида қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш соҳасига умрини бағишлаган меҳнаткаш, жонкуяр инсонлардан бўлиб, отахон  92 ёшни қаршилаган.
Ҳозирги ёшларга ҳавасим келади - дейди Тўра ака – биз оғир даврларни бошдан ўтказдик. Шу туфайли ҳар доим невараларимга бу тинч ва осойишта кунларни қадрига етишларини уқтираман. 

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш