ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Дошқинжон бобо мажмуаси

Мажмуанинг тарихий ўрнида дастлаб қабристон бўлиб, мақбара VII-VIII асрларда Хоразм воҳасига ислом динини тарқатиш мақсадида келиб қолган араб лашкарбошиси Сайид ибн Абу Ваққос номи билан боғланади. (ушбу номдаги қабристонлар   Хоразм вилоятининг  Ҳазорасп ва Қорақалпоғистоннинг  Хўжайли  туманларида  ҳам  мавжуд).
Лашкарбоши  Саййид ибн Абу Ваққос  ислом  дини ғоясини тарғиб қилиб, воҳада жанглар олиб боради. Урушда бошқа жангчилар қатори лашкарбошининг ўзи ҳам ҳалок бўлади ва ушбу қабристонга дафн қилинади. Амударёнинг ҳар йили икки марта ўз ўзанидан чиқиб тошиши ва айнан ушбу қабристон    ҳудудига етиб келганда дарё суви сатҳининг пасайиб қайтиб кетишини кузатган аҳоли Дошқин қайтарувчи  авлиё, яъни Тошқин бобо деб атай бошлаганлар.
1973 йил 21 декабрда обида давлат муҳофазасига олингандан кейин Дошқинжон бобо мақбараси тубдан қайта тикланиб асл ҳолига келтирилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг масжид биноси таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилди.

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш