ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 22 январдаги №113қ-сонли қарори

Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон “Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Ер русурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори (рўйхат рақами 2725, 03.11.2015 й.), Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ, 


ҚАРОР  ҚИЛАМАН:


1. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК Урганч шаҳар филиали ушбу қарор билан тасдиқланган “Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби” асосида иш юритилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор “Урганч оқшоми” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

4. Мазкур қарор ижросининг назорати Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Шамуратов зиммасига юклатилсин. 



Урганч шаҳар ҳокими в.в.б                                           К.Шамуратов

Сана: 23.01.2021 10:09
0
1 517
Тепага чиқиш