ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги №452қ-сонли қарори

Урганч шаҳрида харакатланиш хавфсизлигини таминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш  тўғрисида

Урганч шаҳрининг Саноатчилар кўчасида харакатланиш хавфсизлигини таминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва намунали жамоат тартибини сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Урганч шаҳар ИИО ФМБнинг 2020 йил 26 февралдаги 10/-751-сонли қаноатлантирилсин.

2. Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4р162 “Урганч шаҳри айланма йўли” автомобил йўлининг “Хоразм идеал газ” МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган табиий газ қуйиш шаҳобчаси олдида 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.

3. Мазкур қарор “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Шамуратов зиммасига юклансин.


                     Урганч шаҳар ҳокими                                             Ш.Абдуллаев


            Урганч шаҳри,
            2020 йил 6 апрель   
Сана: 08.04.2020 12:36
0
746
Тепага чиқиш