ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Ахборот хизмати

Худайберганов Баходир Рашидович


2019 йил 25 сентябрдан 

Урганч шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари 


АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

  • фуқароларни маҳаллий давлат бошқарув идорасининг фаолияти, дастурлари ва тадбирлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди;
  • вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига тезкор ахборот етказади;
  • марказий, вилоят ва маҳаллий ОАВ билан алоқа ўрнатади ҳамда уни мустаҳкамлаб боради;
  • ҳоким ва ҳокимлик бошқа ходимларининг аҳоли билан учрашувларини ОАВда ёритади;
  • ҳоким ва ҳокимликнинг бошқа мансабдор шахсларини телевидение, радио орқали чиқишларини, жонли мулоқотларини ташкил қилади;
  • телевидение, матбуот ва радио орқали PR-компаниялар ташкил этади ва уларни ўтказади;
  • фуқароларнинг ҳокимлик фаолияти хусусида фикрини аниқлаш учун сўровлар ўтказади ва унинг натижалари ҳақида ҳокимга ахборот беради;
  • фуқароларнинг фикри, шикоят ва таклифларини таҳлил қилади ва мавжуд тенденция тўғрисида раҳбариятга ахборот беради;
  • вилоят, шаҳар, туман ёки улардан ташқаридаги ҳамжамиятлар учун фойдали бўлган алоқалар ўрнатади;
  • интернет, телефон, СМС ва бошқа воситалар ёрдамида аҳолининг ҳокимият фаолияти, у кўрсатаётган давлат хизматлари тўғрисидаги саволларига тезкорлик билан жавоб қайтаради.
Сана: 04.01.2019 03:28
0
1 431
Тепага чиқиш