ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида 45 та дизенфекция отрядлари тинимсиз меҳнатда.



Ҳар бир ўтаётган кунимизда мамлакатимиз бўйлаб COVID-19 инфекцияси – Коронавирусга қарши курашиш, халқимиз орасида кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда.

Хусусан, Урганч шаҳрида, шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан 45 та дизенфекция отрядлари ташкил қилиниб, ҳудудга кирувчи барча постларда, барча маҳаллаларда, хонадонлар, корхона ташкилотлар, кўчаларда кеча-ю кундуз дизенфекция ишларини олиб боришмоқда. Бу ҳаракатларнинг барчаси, халқни, миллатимизни бу балодан асраш мақсадида амалга оширилмоқда.
Азиз ҳамшаҳарлар! Инсонлар билан мулоқотга 2 метр масофадан кам бўлмаган ҳолатда гаплашинг, қўлларни тез-тез камида 20 сония тозаловчи воситалар билан ювиб туринг, иложи борича кўчага чиқманг. Гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда УЙДА ҚОЛИНГ.
#vahimasizkarantin
#birgalikdayengamiz

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


Сана: 31.03.2020 05:24
0
753
---

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш