ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳри Умид маҳалласида яшовчи фуқаролар шаҳар ҳокимининг ташрифидан умид қилишмоқда” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.


Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:


Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи ҳудудидаги 4-қаватли, кўп хонадонли бўлган уйлар, Гурлан кўчаси, 1, 3, 5-уйлар ва А.Темур кўчаси   145-уйлар оралиғида жойлашган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган. Гурлан кўчаси, 5/3-манзилда жойлашган сунъий қопламали футбол майдончаси ва ювиниш-кийиниш хоналари объекти бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 11.10.2017 йил 2673қ-сонли қарорига асосан “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга “Умид” маҳалласи ҳудудида сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш учун 1125 кв.м ва ювиниш-кийиниш хоналари қуриш учун 108 кв.м ер майдон ажратиб берилган, ушбу қарор шаҳар ҳокимининг 28.05.2020 йил 730қ-сонли қарори билан бекор қилинган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг судга даъво ариза билан қилган мурожаатига асосан Хоразм вилоят маъмурий суди томонидан қабул қилинган 2021 йил 19 март кунги маъмурий ишни кўриб чиқилиши бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 730қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва даъвогар “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг даъвоси қаноатлантирилган.

Объект Хоразм вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Урганч шаҳар филиали томонидан (манзил: Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси, 5/3) рўйхатга олинган ва кадастр ҳужжатлари шакллантирилган, кадастр ҳужжати бўйича объектнинг умумий ер майдони-1233,0 кв.м, қурилиш ости ер майдони-155,0 кв.мни ташкил қилади.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг 10.06.2022 йил 53789167-сонли ёзишмаси, Урганч шаҳар қурилиш бўлимининг 10.06.2022 йилдаги 1733401-56809-сонли объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун Рухсатномасига асосан мавжуд объектни ихтисосини ўзгартириб ва реконструкция қилиш, 1-қавати нотурар жой ва юқори қаватлари кўп хонадонли турар жой биноси қилиб қуришга лойиҳалаштириш учун Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари тайёрлаб берилган.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг буюртмаси асосида “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонаси томонидан объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги “Шаҳарсозлик хужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан  объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқилган ва 21.11.2022 йил №75949-сонли йиғма эксперт хулосаси берилган.

Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 16.11.2022 йилда объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилган.

Объект қурилишини бошланиши жараёнида, шу ерда яшовчи аҳоли томонидан, асосан Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи, Гурлан кўчаси, 1-уй, 23-хонадонда яшовчи фуқаро Бозарбаев Анварбекнинг қурилишни тўхтатиш ва умуман кўчириш тўғрисидаги юқори ташкилотларга қилган мурожаатларига асосан объект қурилиши бўйича берилган ҳужжатлар яъни Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан тайёрлаб берилган 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари хамда Бош бошқарма ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 19.09.2022 йилдаги 53699-сонли хулосаси бекор қилинган.

“GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги фудбул майдончасини, кўп хонадонли турар жой қуриш юзасидан тегиши ташкилотлар томонидан берилган рухсатнома бекор қилинган. Ушбу холат юзасидан тадбиркорнинг Хоразм вилоят адлия бошқармасига қилган мурожати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиши тўғрисида огохлатирилган.

Бугунги кунда “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги кўп қаватли, кўп хонадонли турар жойни қурилиш ишларини бошлаш юзасидан техникаларни жалб қилганлиги ҳамда Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Урганч шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими ва Урганч шаҳар қурилиш бўлими томонидан жойига чиқиб қурилиш ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз. 

Шунингдек, мурожаатда келтирилган ички йўлларни таъмирлаш, фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан маҳалла ҳудудидаги мавжуд камчиликлар 2023 йил дастурга киритиш таклифи берилган. Бундан ташқари 2023 йилги “Ташаббусли бюджет” томонидан амалга ошириш бўйича тушунтириш ишлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан белгиланган тартибда ишлар ташкил қилинади. 

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тепага чиқиш