ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Нотариус касбини эгаллаш учун нималар талаб этилади


Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариус Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин. Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.

Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс — уч йил мобайнида.
Нотариус мақомига эга бўлиш. Нотариусни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш
Лицензия шахснинг хусусий нотариал фаолиятини амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Лицензия Олий малака комиссиясининг нотариуслик ваколатларини бериш бўйича малака имтиҳони якунлари юзасидан чиқариладиган қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) лицензия олиш учун малака имтиҳони топшириши шарт.
Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор уни такроран топширишга камида олти ойдан кейин қўйилади.
Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, адлия бошқармаларига лицензия олиш учун мурожаат қилиши керак.
Талабгор томонидан лицензия олиш учун мурожаат қилиш муддатининг узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилиши лицензиянинг амал қилишини тугатишга асос бўлади.
Давлат нотариал идораси нотариусига лицензия унинг аризасига кўра, малака имтиҳони топширмасдан берилади.
Белгиланган тартибда лицензия олган, талабгор шахс лицензия олган кундан эътиборан уч ой ичида нотариал идора ташкил этиши ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга киришиши шарт.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этилган пайтдан эътиборан уч кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигини, адлия бошқармасини бу ҳақда хабардор қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаси хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни хабарнома олинган куннинг эртасидан кечиктирмай ҳисобга қўяди ва бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан Нотариал палатанинг аъзоси бўлади.
Давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинлаш Олий малака комиссиясининг танлов натижалари юзасидан чиқарган қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Давлат нотариал идораларининг нотариуслари иш жойини ўзгартириш (ротация) тартибида бошқа нотариал идораларга тайинланиши мумкин. Нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва иш жойини ўзгартириш (ротация) тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Давлат нотариал идорасининг нотариуси ва ходимлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу Қонун талабларини инобатга олган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Урганч шахрида хусусий амалиёт билан шуғуланувчи нотариус И.Рахманова
Сана: 23.05.2022 03:26
0
2 787
Тепага чиқиш