Хоразм вилоятида 2021-2022 йилларда 26 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади
Бугун, Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарорни мазмун мохиятини тушунтириш мақсадида ташувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларидаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 26 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши режалатирилаётганлиги бўйича маълумот берилди.
Бундан ташқари, норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилиши ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкларининг янгилаш парамертлари доирасида автобус ва микроавтобус хариди учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача таъминланиши, бироқ, 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилиши хамда ташувчиларга ажратилган кредит фоиз ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилиши ташувчиларга тўлиқ тушунтирилди.
Учрашув давомида, ташувчиларнинг савол ва таклифлари эшитилди.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати