ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари иштирок этди.
Унга Урганч шаҳар ҳокими, сектор раҳбари Ойбек Холбоев раислик қилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот тингланиб, қарор қабул қилинди.
Сессия қарантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги
ахборот хизмати.