ЭЪЛОН
2021 йилнинг 25 март куни соат 1100 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи У.М.Жуманиязов томонидан АТ “Халқбанк” Хоразм вилоят филиали биносида ёшлар ва банк хизматлари истеъмолчилари билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилишини маълум қиламиз.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ: "УРГАНЧ ШАҲРИДА "ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИК ВА САНОАТ ЗОНАЛАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ"
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги, тегишли ташкилот вакиллари ва ОАВ ва блогерлар иштирок этди.
Мазкур матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, "стартап" ғоялари ва амалий тадкикотлари натижаларини рўёбга чикаришга кўмаклашиш, ёш тадбиркорлар томонидан банд бўлмаган "Ёшлар дафтари"даги тенгдошларини иш билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш максадида “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зоналари”да ишлаб чиқариш биноларини қуриб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш ҳамда имтиёзларини жорий этиш юзасидан маълумотлар берилди.
- «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»дан ёш тадбиркорлик субъекти учун молиявий ресурс 200 минг АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда 5 йил муддатга ажратилади.
Шунингдек, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ҳудудларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, берилган имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағларни тижорат банклари томонидан лизингга ажратилган бинога тўлов учун йўналтириш шарти билан 3 йил муддатга фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқлар 50 фоизидан озод қилинади."- дейди Урганч шаҳар
ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари Матяқубов Нурбек Райимберганович. -"Шунингдек, ёш тадбиркорлик субъектлари бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизлик қисмини тўлайди. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар учун бино қуришга бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 7 фоиз миқдорида тақдим этилади. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектларига биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида амалга оширилади."
Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Маълумот сифатида, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни Хоразм вилоятида молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бириктирилган.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.