Она тилимиз – миллий маънавиятимиз асоси
Тил инсониятгагина ато этилган беқиёс туҳфа. Шу сабаб ҳар бир миллат вакили ўзининг она тилини муқаддас неъмат, миллий қадрият сифатида қадрлайди. Бизнинг она тилимиз бўлмиш ўзбек тили ҳам айни эъзоз-у эҳтиромга лойиқ. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Улуғ шоиримиз Алишер Навоий шу тилда бебаҳо асарлар яратиб, дунёни лол қолдирган. Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида давлатимиз делегатсиялари ташрифи, ёшларимиз ютуқлари, спортчиларимиз ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётир. Она тили миллат деб аталмиш бирликни ягона халқ сифатида ўз атрофида бирлаштиради. Миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилганига бу йил 31 йил тўлди.
Ҳар йили юртимизда 21-октабр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, яъни “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган сана сифатида нишонланилади. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида тайёрланган мазкур қонун Ўзбекистоннинг мустақиллиги сари дадил қўйилган илк қадамларидан бири эканлигини қуйидагича асослаган: “Биринч навбатда шуни айтмоқчиманки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа туғдирмаса керак. Бу аллақачон юз бериши керак бўлган ҳодиса эдики, аҳолимизнинг кўпчилигининг қонуний талаби ҳам шундай эди. Бинобарин, ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри айтишади”.
Ўзбек тили мустақил Ўзбекистоннинг давлат тили эканлиги ҳақидаги қоида асосий Қонунимиз – Конститутсиямизда ҳам белгилаб қўйилган. Юртимизнинг турли миллатга мансуб фуқаролари ўзбек тилини давлатимизнинг муқаддас тимсоли сифатида ўрганмоқдалар, бу тилда гаплашмоқдалар, унга юксак эҳтиром кўрсатмоқдалар. Шу билан бир қаторда, ўз она тилларини ҳам мукаммал ўрганмоқдалар, давлат тилидан ташқари турли тиллардаги таълим, даврий матбуот нашрлари, радио ва телевидение дастурлари мунтазам йўлга қўйилган. Аввало, ўз она тилига ҳурмати бор одамгина бошқа тилга ҳурмат кўзи билан қарайди, уни сидқидилдан ўрганади. Ўз она тилини унутиш эвазига ўрганилган ўзга тил чин инсонийликка хос эмас. Қолаверса, она тилисиз инсоннинг маънавий-руҳий илдизлари соғлом бўлмайди.
Дунё тилларининг фақат икки юзтасигина давлат тили мақомига эришган бўлиб, улар орасида ўзбек тили ҳам бор. Бу эса, ҳар биримизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиб, тилимиз софлигини сақлашда зиммамизга масъулиятлар ҳам юклайди. Она тилимизни асраб-авайлаш, уни эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Бинобарин, миллатимизнинг бебаҳо бойлиги, ҳурлигимиз тимсолларидан бири бўлган давлат тилини бузиб қўллашга, тилимиздаги иборалар маъносини англатмасдан ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Тил миллатимиз фахри, жамиятимиз кўзгуси ҳисобланади. Айни чоғда қалбимиз ойнаси ҳамдир. Бир қарашда бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини кўрамиз. Бироқ, шу билан бирга кўнгилни бироз хижил қиладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Ҳатто ўзбек тилидаги сўзларни ҳам она тилимиз қонун-қоидаларига риоя қилмаган ҳолда битиб қўйишлар ва баъзи дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларига рус ва инглиз тилида баъзи битиклар битилгани одамни ранжитади. Биринчи синфдан бошлаб, адабий тилда ўқиш, ёзишларига қарамай, баъзи ёшлар тилимизнинг бир-биридан ёқимли сўзларини бузиб сўзлайдилар. Ўринли-ўринсиз ҳолларда хорижий сўзларни аралаштириб гапирадилар. Чиройли тарзда, адабий тил қонун-қоидаларига амал қилган ҳолда гаплашиш қанчалар яхши. Қолаверса, бу ёш авлод тарбияси, миллий қадриятлар давомийлиги билан боғлиқ муҳим масала саналади. Она тилимиз софлигини сақлаш ва ҳимоя қилиш бевосита ўз қўлимизда. Бунинг учун кўп ўқиб-ўрганишимиз, ўз тилимизни ҳурматлашимиз зарур. Ана шундагина биз ўзлигимизни сақлаб қоламиз, тилимиз ривожига ҳисса қўшган бўламиз. Зеро, тил бор экан, миллат барҳаёт. Тил бор экан, юртнинг истиқболи нурли ва чароғон бўлади.
Таълим муассасаларида бугунги кунда хорижий тилларни ўрганишга кенг шарт- шароитлар яратиб берилган. Лекин ҳеч ким ўз онатилисини ўрганмасдан туриб, бошқа тилни ўргана олмайди. Исталган вақтда тилни бузиб айтиш эса маънавий тушунчамиз саёзлигини кўрсатиб қўяди.
Миллатсевар шоиримиз Абдулла Орипов бежиз: “Мен сен билан ардоқли, мен сен билан буюкман”, деган сатрларни битмаган бўлса керак. Боиси, шоирларимиз-у адибларимизни буюк ижод маҳсуллари яратишга ундаган ҳам она тили эмасми? Абдулла Қодирий романларини эл кўнглига киришига сабаб ўзбек тилимизнинг мазмуни эмасми? Буюк Бобурнинг оташнафас ғазалларидан уфуриб турган ҳарорат қадим туркий тил эмасмикан? Ҳа, аждодларимиз меҳрига қоришиб, тараққий топиб, биз авлодларга мерос қолган тилдир бу тил. Тафаккуримиз чироғи бўлган бу тилга тасаннолар айтсак арзийди. Она тилининг сўз жавоҳирларини пухта эгаллаш, унинг назокатини теран ҳис эта билиш, айни вақтда, тилимизни том маънода қадрлаш ва уни юксалтиришга барчамиз бирдек масъулмиз.
Уганч туманлараро иқтисодий судининг архив мудири Д.Таджиева
ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентли Хоразм вилоят бошқармаси маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида муҳим социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини
тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатининг ёшларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар йўналишидаги мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;
Мақсад:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшларни санъатнинг миллий ва замонавий турлари билан шуғулланишларига шароит яратиш борасидаги ишларни изчил амалга ошириш.
Вазифалар: Хоразм миллий, қадимий, замонавий санъат йўналишларининг ўрганишларида ва ривожлантиришда, шу орқали санъат соҳасида бандлигини таъминлаш, олий таълим муассасаларига киришларида билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлиб қуйидаги асосийвазифларни белгилайди:
- 200 дан ортиқ ёшларни санъат соҳасида ўқитиш ва бошланғич фаолиятга тайёрлаш;
- 20 000 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида концерт томошалари ташкил қилиш;
- PR медиа маҳсулoтларини 10 тадан кам бўлмаган видеороликлар тайёрлаш ва 100 тадан кам бўлмаган инфографикалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг ва фаол тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш;
Белгиланган маблағ миқдори :
350 млн. сўм
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ҳамда белгиланган устувор йўналиш ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.
Ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
- Белгиланган тартибда тўлдирилган ариза шакли;
- ариза тақдим этаётган ННТ раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
- охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
- агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2021 йил 28 мартдан 28 апрелгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентли Хоразм вилоят бошқармасининг жамоатчилик Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.
Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентли Хоразм вилоят бошқармаси» номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 220100 Урганч шаҳар П.Махмуд кўчаси 59/2 уй.
ЭЪЛОН
2021 йилнинг 25 март куни соат 1100 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи У.М.Жуманиязов томонидан АТ “Халқбанк” Хоразм вилоят филиали биносида ёшлар ва банк хизматлари истеъмолчилари билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилишини маълум қиламиз.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ: "УРГАНЧ ШАҲРИДА "ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИК ВА САНОАТ ЗОНАЛАРИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ"
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги, тегишли ташкилот вакиллари ва ОАВ ва блогерлар иштирок этди.
Мазкур матбуот анжуманида Урганч шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, "стартап" ғоялари ва амалий тадкикотлари натижаларини рўёбга чикаришга кўмаклашиш, ёш тадбиркорлар томонидан банд бўлмаган "Ёшлар дафтари"даги тенгдошларини иш билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш максадида “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зоналари”да ишлаб чиқариш биноларини қуриб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида бериш ҳамда имтиёзларини жорий этиш юзасидан маълумотлар берилди.
- «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»дан ёш тадбиркорлик субъекти учун молиявий ресурс 200 минг АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда 5 йил муддатга ажратилади.
Шунингдек, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари» ҳудудларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, берилган имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағларни тижорат банклари томонидан лизингга ажратилган бинога тўлов учун йўналтириш шарти билан 3 йил муддатга фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқлар 50 фоизидан озод қилинади."- дейди Урганч шаҳар
ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари Матяқубов Нурбек Райимберганович. -"Шунингдек, ёш тадбиркорлик субъектлари бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизлик қисмини тўлайди. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар учун бино қуришга бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 7 фоиз миқдорида тақдим этилади. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектларига биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида амалга оширилади."
Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Маълумот сифатида, «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни Хоразм вилоятида молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бириктирилган.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИКГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИК КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА АЖРАТИЛАДИГАН
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
- 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони;
- 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ-5325-сон фармони; - 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон фармони;
- 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори;
- 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;
- 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.
- 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори;
- Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 24 октябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4498-сонли қарори қабул қилинди.
Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан
3 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш юқоридаги банкларининг туман филиаллари.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари;
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари билан келишилган ҳолда ажратилади.
ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ИШЧИ ГУРУҲЛАР ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ
1 | Урган шаҳар | (62) 228-67-57 |
2 | Хива шаҳар | (62) 377-50-68 |
3 | Урганч тумани | (62) 352-18-40 |
4 | Хива тумани | (62) 226-20-62 |
5 | Боғот тумани | (62) 315-28-18 |
6 | Гурлан тумани | (62) 365-43-19 |
7 | Шовот тумани | (62) 345-10-90 |
8 | Хозарасп тумани | (62) 332-56-15 |
9 | Қўшкўпир тумани | (62) 329-48-81 |
10 | Ҳонқа тумани | (62) 399-15-47 |
11 | Янгибозор тумани | (62) 419-40-86 |
12 | Янгиариқ туман | (62) 385-40-77 |
13 | Тупроққалъа тумани | (62) 305-35-60 |