“Ҳар бир тадбирколар – ёшларга мададкор” дастурида Урганч шаҳри етакчилик қилмоқда
Урганч шаҳрида 2020 йил 25 декабрь куни давлат Раҳбари томонидан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар форуми”да маъқулланган “Ҳар бир тадбирколар – ёшларга мададкор” тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, Урганч шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси қошидаги нодавлат таълим муассасаси “Xorazm Biznes-Maktabi” ўқув маркази, Микрокредитбанк АТБ Хоразм вилояти филиали, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ўтказилди.
Ўқув курсида шаҳримиздан жами 92 нафар тадбиркорликка хоҳиши бор ёшлар ўқиб сертификат олдилар. Ушбу ёшлар учун 207.0 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ҳозирда 66 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бепул таҳсил олмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.