ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Ойбек Холбоев: "МУРОЖААТЛАРНИ ВАҚТИДА ТИНГЛАЙ БИЛИШ, МУАММОЛАРНИ ОЛДИНДАН БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ ЯГОНА ЕЧИМИДИР"



Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида турли муаммолари ва масалалари бўйича мурожаат қилган фуқароларни тинглаш ва уларга ечим топиш шаҳар ҳокимининг деярли ҳар кунлик асосий вазифаларидан бирига айланган.


Бу галги қабул давомида ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши ва бошқа масалаларга оид 20 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.


– Бу каби қабулларни доимий ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз олдимизга қўяётган энг биринчи вазифа – одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, – дейди Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев. – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга имкон беради, одамларнинг давлатга, эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.



Сана: 29.01.2021 06:35
0
1 979
Тепага чиқиш