ФУҚАРОЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ
Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ҳокимликка мурожаат қилиб келган шаҳримиз фуқароларини мунтазам равишда қабул қилиб келмоқда.
Қабулда ҳоким фуқаролар юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддиларига тез фурсатларда зарур чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун 12 январь куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва шаҳар фаоллари билан бирга Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси раиси Баходир Таджиев ва Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Фарохат Садуллаева иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала -Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ҳамда устувор вазифаларнинг ижроси тўғрисида.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлигига сайлов тўғрисида.
Сессия кун тартибидаги учинчи масала- Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши айрим депутатларининг муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.
Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала - Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори А.Рахимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли фармонининг ижроси бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган хатлов ишларининг якуний хисоботи тўғрисида.
Маърузалар юзасидан Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси раиси Таджибоев Баходир Садуллаевич сўзга чиқди.
Сессия кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия қарантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.