МАВСУМИЙ БАЛО- ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ!
Ис гази - бу рангсиз бўлиб, ўнинг энг хавфли томони зпка орқали кириб, қонга сўрилади ва қондаги кислород ўрнини эгаллайди. Унинг оқибатида кислород етишмовчилиги гипоксия юз беради. Марказий нерв тизимининг заҳарланишга олиб келган кучли заҳарланиш юз берганда тез биринчи ёрдам кўрсатилмаса инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
Заҳарланиш юз берганда одамнинг дам олиши қийинлашиб, ҳаттоки ҳаракатсиз қолиши ҳам мумкин. Заҳарланган одамга биринчи ёрдам кўрсатилганда тоза очиқ ҳавога олиб чиқиш, иссиқ ва тинч хона билан таъминлаш, сут ичириш, ясалма дам берилиши лозим ҳамда 103 телефон рақами орқали тез ёрдамга, 104 телефон рақами орқали газ тармоқларига, шунингдек, тасодифан хавфли ҳодисалар юз берганда 1050 телефон номерига қўнгироқ қилиб Қутқариш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
ҲОКИМ КУН ДАВОМИДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Муҳтарам Президентимизнинг “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”,- деганларидек Урганч шаҳрида ҳам барча раҳбарлар томонидан халқ муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этилмоқда.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев раҳбарлигида шаҳримизнинг "Маърифатчи" маҳалласидаги 6-сон умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими бошчилигида барча тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳар бир мурожаат ёзиб олиниб, ижроси қаттий назорат остида таъминланиб борилди. Ушбу сайёр қабулда 70 нафардан зиёд фуқаролар йўл, электр таъминоти, бандлик, тиббий ёрдам, уй-жой, таълим, моддий ёрдам каби муаммолар билан мурожаат қилишди.
Мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар тегишли ташкилотларга бириктирилди ва тез кунда ҳал этиладиган бўлди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.