ШАҲРИМИЗДА БОЛАЛАРНИНГ ЎҚУВ ТАЪТИЛИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Бугун шаҳримиздаги 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларнинг ўқув таътилини унумли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан мактабда спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу спорт турига қизиқувчи бир гурух мактаб ўқувчилари мусобақада фаол иштирок қилишди ва ғолиблар Миллий гвардия ходимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати