ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча "You tube" тармоқлари орқали " Хоразмда яна бир нохақлик. Ҳокимлар ким улар?" номли видеомурожаат тарқалди.
Унда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига берилган уйнинг шаҳар ҳокимлиги томонидан нохақ олиб қўйилганлигини айтиб мурожаат йўллайди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва  Урганч  шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу фуқаро “Жайхун интер континентал” МЧЖ раҳбари Мадаминов Хушнуд Кадамбаевичга собиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 2695қ-сонли қарори билан Урганч шаҳар, “Беш мерган” маҳалласининг "Фирдавсий" кўчаси, 67-уйдаги икки қаватли, кўп хонадонли турар-жой биноси бузиб олинишига рухсат берилган. Ушбу қарор билан “Жайхун интер континентал” МЧЖга Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган икки қаватли, 12 та хонадонли, эски 67-сонли турар-жой биносини бузиб олиб, тасдиқланган лойиҳа асосида 2500 кв.метр ер майдонида кўп қаватли, кўп хонадонли турар-жой биноси қуришга рухсат берилган.
Мазкур қарорнинг 7-бандида объект қурилиш учун ажратиб берилган ер майдони ўзлаштирилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотиши тўғрисида “Жайхун интер континентал” МЧЖ огоҳлантирилган.
Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 600қ-сонли қарори билан Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган, эски 67-уйда яшаган фуқароларнинг аризаларига ва эътирозларига асосан собиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 2695қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, ер майдони давлат заҳирасига қайтариб олинган.
Давлат заҳирасига қайтариб олинган ер майдони Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 майдаги 655қ-сонли қарори билан “Кохинур бино Иншоат” ИТККга ва “QARMISH BINO INSHOOT” МЧЖга тасдиқланган лойиҳа асосида кўп хонадонли турар-жой биноси қуриш учун ажратиб берилган.
Ушбу қарорга асосан ҳозирда қурилиш ишлари жадаллик билан давом келинмоқда.
“Жайхун интер континентал” МЧЖ судга мурожаат қилиб, Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 600қ-сонли ва 2020 йил 11 майдаги 655қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд томонидан барча ҳолатлар, аризачи, жавобгар, манфаатдор шахслар ва Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган, эски 67-уйда яшаган фуқароларнинг кўрсатмалари ҳамда тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, “Жайхун интер континентал” МЧЖнинг аризаси рад қилинган.  

Бу ҳолат юзасидан батафсил маълумотларни ушбу лавҳамиз орқали кўришингиз мумкин.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 05.09.2020 10:38
0
1 513
Тепага чиқиш