ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


“Ишонч” газетасининг 2020 йил 13 февраль 23-сонида “Канални ким тозалайди?” сарлавҳали мақола юзасидан  расмий баёнот.
 
Муҳаббат Тўрабоева томонидан“Канални ким тозалайди?” сарлавҳаси остида тайёрланган мақолада Урганч шаҳрини кесиб ўтувчи Шовот канали бўйидаги "Авесто" боғ-мажмуасидаги ариқларнинг ичи турли ҳил аҳлат ва чиқиндиларга тўлиб кетганидан у ернинг ҳавоси бадбўй бўлиб кетгани, ариқнинг аксарият қисмлари ўзбошимчалик билан кўмиб ташланиб, "кўприк"лар ҳосил қилингани хусусида танқидий фикр-мулоҳазалар келтирилади. 
Яна бир жиҳат, муаллиф томонидан боғга киргунча ўндан ортиқ ўриндиқлар ажратилган-у, лекин биронта ҳам чиқинди қутиси йўқ деб фикр юритилади. 
Аммо, билдирилган фикрлар бўйича тегишли мутасаддилар билан ўрганилганда мақола жуда бўрттириб, аниқ фактларсиз ёзилганлиги аниқланди. Хусусан мутасаддилар томонидан ушбу обектларда мунтазам равишда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишлири олиб борилади.
Сизларга Шовот канали ва “Авесто” боғ мажмуасининг бугунги ҳолати акс этган фотосуратларни ҳам тақдим қиламиз.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 02.03.2020 11:30
0
2 256
Тепага чиқиш