ТЕМИР ЙЎЛ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР ЯНГИ БОСҚИЧДА
Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида тараққиётимизнинг янги босқичи йўналишлари аниқ белгилаб берди.
Жумладан, "Темир йўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, яъни, табиий монополия қисмини алоҳида, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш лозим." – деб таъкидлаганди Президентимиз.
Шунга асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг тегишли раҳбарлари жойларга чиқиб, ҳокимликлар билан биргаликда, соҳа ходимлари ва йирик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Урганч шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди. Учрашавда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам иштирок қилиб, ушбу соҳа бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашав давомида иштирокчилар томонидан юк поездларининг тариф нархларини арзонлаштириш ва сервисни янада яхшилаш, юк вагонларни манзилига ўз вақтида етказиш, темир йўлда кўрсатилган хизматлари учун тўловларни масофадан туриб тўлаш, транзит поездларга сервисни янада яхшилаш, юк вагонларни ижарига бериш ва маҳаллий йўналишлари бўйича чегирма (скидка)лар бериш, манёвр теплавозларнинг ҳам мижозларнинг талаб исткаларига асосан ижарига бериш каби таклиф ва фикрлар билдирилди.
Билдирилган таклифлар халқимизга кенг қулайликлар яратиш борасида албатда поездлар сонини кўпайиши ва транзит поездларни хам сонини оширишга сабаб бўлади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.