Урганч шаҳар Депутатлар фаолияти
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари
Урганч шаҳар Кенгашининг биринчи
сессиясини чақириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосанУрганч шаҳар Кенгашининг биринчи
сессиясини чақириш тўғрисида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 09-00га чақирилсин.2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти.
2) Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
3) Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
4) Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
5) Ташкилий масала.
6). Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.
3. Сессияга шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, шаҳар ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.
ЁШЛАР МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Бугунги ўтказилган ярмарка Президентимизнинг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади!” сўзларининг амалий тасдиғидир.
Ўтказилган “Ёшлар меҳнат ярмаркаси” Урганч шаҳридан жами 152 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, ўзларида мавжуд 625 та бўш иш ўрни билан қатнашдилар.
Кун давомида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам меҳнат ярмаркасида бўлиб, ёшларни иш билан таъминлаш жараёнлари билан танишиб борди.
Ярмаркада Урганч шаҳридан 205 нафар ёшлар иштирок қилди. Шулардан 73 нафари ишга қабул қилиниб, 109 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.