ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси билан учрашди.

Бугун Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги фавқулотда ва мухтор элчиси Тимоти Торлотни қабул қилди. 
Ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизга янги инвестициялар олиб келиш, икки давлат тадбиркорлари тажрибасини ўрганиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев таклифига биноан Урганч шаҳрида Буюк Британия тадбиркорлари билан ҳамкорликда халқаро тадбиркорлик кўргазмасини ташкил қилишга келишиб олинди.
Бошқа соҳалар бўйича ҳам янги таклифларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай учрашувлар натижасида икки давлат ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб бораверади.
Сана: 23.10.2019 03:30
0
2 082
Тепага чиқиш