ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими сайёр қабулда


Барча даражадаги мутассадиларнинг аҳоли дардини эшитиш, қувонч-у ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Урганч шаҳар ҳокими  Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам ана шу мақсадда бўлиб ўтди.
Қабулда шаҳар аҳолисини қийнаётган уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш турли соҳаларга оид масалалар мурожатларнинг асосий қисмини ташкил қилди. Аҳоли мурожатлари  68 та бўлиб, олдинги қабулдагилардан 19 тага камайган. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги ташрифи Урганч Марказий деҳқон бозори бўлди. Ташриф жараёнида бозорлардаги нарх наволар ва уларга аҳоли муносабатларини тинглади. Ш.Абдуллаев Урганч Марказий деҳқон бозоридаги тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб, юртдошларимизга бу борада арзон ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шаҳримиз аҳолиси билан бундай мулоқотлар давом этади. 
Сана: 26.09.2019 04:30
0
2 826
Тепага чиқиш