ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Олий ўқув юртлари

Маълумот янгиланмоқда...
Сана: 10.01.2019 01:58
0
1 298

Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Рузметов Латифбой Рузметович
Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
Телефон: +99862-224-12-39
Факс: +99862-224-12-39
Э-почта: l.ruzmetov@umail.uz
Манзил: Урганч шаҳар И.Досов кўчаси 2 уй
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: Ҳар куни, 08.00 дан – 11.00 гача




Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида 
2018 йил давомида қилинган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2018 йил 29 декабрь ҳолатига Урганч шаҳар аҳолиси 140 835 киши ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1225дан зиёд кишига (ўтган йили 139 610) ёки бўлмаса 100,9 фоизга ўсди.
Меҳнат ресурслари сони 102 536 нафар фуқарони ташкил қилади.
Иқтисодий фаол аҳоли сони эса 85 921 нафар.
Жами банд аҳоли сони 79217 нафари халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмокдалар. Шундан норасмий секторда 24 484 нафари банддир. Четга норасмий равишда чиқиб ишлаб юрганлар эса 15 745 нафар, ишлашни ҳоҳловчи, лекин иш билан банд бўлмаган фуқаролар сони 6 704 нафар ёки ишсизлик даражаси 7.8 фоизни ташкил қилади.
Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 12 ой давомида жами 3402 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб иш билан таъминланган аҳоли 2963 нафарни ташкил қилади шундан доимий ишга жойлашгани 1920 нафар, хак тўланадиган жамоат ишларига жалб қилингани 804 нафар, касбга-ўкитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларига юборилгани 190 нафарни ташкил қилади ва ишсизлик нафақаси тайинланганлар 49 нафарни ташкил қилади.
Юқорида қайд қилинганлардан ташқари жорий йилнинг ўтган 12 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 05 октябрдаги №799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташқил этиш тўғрисида”ги қарорига муофиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 13 октябрдаги №2668қ сонли қарорига асосан Урганч шаҳрида жами режа 817 нафар фуқаронинг вактинчалик бандлигини таъминлаш назарда тутилган бўлса 2018 йил 12 ой давомида режага нисбатан 804 нафар фуқаронинг вақтинчалик бандлиги таъминланган режа кўрсаткичи 98,5%.
 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги №965-сонли “Ижтимоий муҳозага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига муофиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 декабрдаги №3413қ-сонли “Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги қарорига асосан 401 нафар фуқаронинг доимий бандлигини таъминлаш кўзда тутилган бўлиб амалда эса 387 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. режа кўрсаткичи 96,5% ташкил қилади.
2018 йил давомида Урганч шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказиш режаси 5 та бўлиб амалда эса Урганч шаҳрида 6 та меҳнат ярмаркалари ўтказилди ушбу меҳнат ярмаркаларида 1073 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, 9877та бўш иш ўрни билан қатнашдилар. Ярмаркаларда 1481 нафар (шундан: ёшлар 774та, коллеж битиривчилари 409та, аёллар 678та) фуқаролар қатнашди. Ишга жойлашиш учун йўлланмалар олган 293 нафар (шундан: ёшлар 131та, коллеж битиривчилари 56та, аёллар 142та), доимий ишга жойлашиш учун 249 нафар (шундан: ёшлар 120та, коллеж битиривчилари 52та, аёллар 133та), ишга жойлашганлар 100 нафар (шундан: ёшлар 38та, коллеж битиривчилари 7та, аёллар 37та), хақ тўланадиган жамоат ишларига юборилганлар 44 нафар (шундан: ёшлар 11та, коллеж битиривчилари 4та, аёллар 9та), маслахат олганлар 1188 нафар (шундан: ёшлар 643та, коллеж битиривчилари 353та, аёллар 504та).
«2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш» давлат дастурига асосан 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Урганч шаҳрида (режа – 3697, амалда – 3853) та янги иш ўринлари яратилиб, ПҚ-3506-сонли қарорининг дастури кўрсаткичи 104.2 фоизга бажарилди. Жумладан:
Иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолиятини кенгайтириш орқали иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига режа 1630 та амалда 1630 та янги иш ўринлари яратилди ва режа 100 фоизга, шундан;
Саноат сохасида яратилган иш ўринлари режаси 878 та амалда 878 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди,
Хизмат кўрсатиш сохасида яратилган иш ўринлари режаси 711 та амалда 711 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди.
Қишлоқ хўжалигида, шунингдек интенсив боғ ва иссиқхоналар сохасида яратилган иш ўринлари режаси 41 та амалда 41 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди.
Инвестиция лойихалари ва аввал хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш “йўл харита”ларни амалга ошириш доирасида яратилган иш ўринлари режаси 292 та амалда 292 та иш ўринлари яратилиб режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди.
Қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар-жойлар ва йўл – мухандислик инфратузилма қурулиши хисобига яратилган иш ўринлари режаси 640 та амалда 640 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига режаси 60 та амалда 65 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 108.3 фоизга бажарилди,
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига режаси 1075 та амалда 1226 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 114 фоизга бажарилди,
Шундан; Кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил қилиш ривожлантириш хисобига режаси 354 та амалда 354 та иш ўринлари яратилди ва режа кўрсаткичи 100 фоизга бажарилди,
Якка тартибдаги тадбиркорларни ривожлантириш йўналиши бўйича режа 491 та амалда 642 та янги иш ўринлари яратилди ва режа 130.8 фоизга бажарилди,
Миллий хунармандчиликни ривожлантириш хисобига режа 230 та амалда 230 та янги иш ўринлари яратилди ва режа 100 фоизга бажарилди.
Урганч шаҳридан мавсумий ишлаш учун Республикадан ташқарига чиқиб кетган фуқаролар сони, 9642тани ташкил қилади.

ФҲДЁ бўлими

Маълумот янгиланмоқда...
Сана: 10.01.2019 01:57
0
1 938

Урганч сити лойиҳаси

Маълумот янгиланмоқда...
Сана: 10.01.2019 01:53
0
2 283

Ҳорижий ва халқаро ҳамкорлик алоқалари

Маълумот янгиланмоқда...

Бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабатлар

Маълумот янгиланмоқда...

Урганч шаҳар ҳокимининг тадбиридаги расмий маърузаси

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...
Сана: 10.01.2019 12:59
0
1 162

Деҳқон ва буюм бозорлари

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...

Газета ва журналлар

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...

Йирик саноат корхоналари

Ушбу саҳифа янгиланмоқда...
Тепага чиқиш