ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ


Солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш ишлари доимий ишимизнинг мазмунига айланган

Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда Урганч шаҳрининг барча тадбиркорлик субектлари кўп ерлардаҳамда махаллаларда жами 525 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. 

Шунингдек, 2022-йилнинг 3 чораги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизнинг барча жойларида жами
 
21 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 1820 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 3200 дан кўп  тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урганч шаҳридаги 2158 та корхонанинг 1988 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 1900 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
 
3 чоракда тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 728 та корхонадаги 620 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 358 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 102 нафар, қурилиш корхоналарида 160 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса  5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари Урганч шаҳрида  1,0 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2 мингдан 2.7 мингтага етди.  

Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан сентябр ойида 84 корхонада 228,0 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

2022-йилнинг 3 чораги давомида Урганч шаҳримиз солиқ тўловчилари томонидан 73.6 миллиард сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 11.0 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 85,0 фоизи юридик шахслар, 15,0 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг, 59,2 миллиард сўми жисмоний шахслар даромад солиғи, 1.8 миллиард сўм қатъий белгиланган солиғи, 7,5 миллиард сўми Айланмадан олинаиган солиғи, жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 5,1 миллиард сўм эса бошқа солиқлар ташкил этди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. 

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.  

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. 

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли тадбиркорлар! 

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар. 



Сана: 03.10.2022 05:45
0
4 492

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш