ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Маълумки, давлат тасарруфида бўлган турли корхоналар маъмурий ва хусусий бинолар шунингдек, фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Қўриқлаш бошқармалари зиммаларига юклатилган айни кунда сохага замонавий ахборот комуникация воситаларининг тадбиқ этилиши ўз навбатида худудлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиляпти.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқароларга техник қўриқлаш пулътининг вазифалари ва афзалликларини тушунтириш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири хам анашу жихатларга қаратилди. Урганч шаҳрида тадбиркорлик субъектлари ва шу худудда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда объектлар ва фуқаролар хонадонларининг ишончли қўриғини таъминлаш мақсадида янги замонавий қўриқлаш ташвишгоҳ воситаларининг афзалликлари хусусида маълумотлар берилди.


Қайд этиш жоизки бу каби савдо мажмуалари ва ахоли хонадонлари, маҳаллаларга видеокузатув воситаларининг ўрнатилиши кўпгина жиноятларни тезкорлик билан очишга хизмат қилмоқда. Шунингдек қўриқловга олинган масканларда хам бу каби салбий кўрсаткичлар секин камайишига эришилди. Муҳими сигнализация воситаларини ўрнатган киши хеч бир хавотирсиз мол-мулкини химоялаш имконига эга. Тарғибот тадбирида фуқароларга Қўриқлаш воситаларининг шу жихатлари хусусида тушунчалар берилди.

 

Сана: 03.03.2022 04:47
0
461
Тепага чиқиш