ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танлови Урганч шаҳрида катта кўтаринкилик билан ташкил этилди.
Мамлакатимизда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадидаги мазкур танловни ташкил этиш юзасидан Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий гвардия, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан имзоланган Қўшма қарор ижроси бўйича танловнинг шаҳар босқичи 2021 йилнинг 19 ноябрь куни шаҳардаги 24-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Танлов иштирокчиларининг белгиланган йўналишлар бўйича тақдим этган ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
Жумладан, танловнинг “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактабининг 11-синф ўкувчиси Раҳимова Гулёра 1- ўринни, Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси Аминбаева Муниса 2-ўринни, шаҳардаги 22-сон мактабнинг 10-синф ўкувчиси Юсупова Лолахон 3-ўринни эгаллашди.
“Амалий санъат” йўналиши бўйича 7-сон мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муҳаммедова Зумрад 1-ўринга, 15-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Юлдашева Зиёда 2-ўринга, Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг 11-ўқувчиси Матчанова Мафтуна 3- ўринга сазовор бўлдилар.
“Миллий мақом” йўналиши бўйича эса Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси Норбоева Маҳлиё 1-ўринни, 8-сон мактабнинг 9-синф ўқувчиси Раҳимов Асадбек 2- ўринни, 12-сон мактабнинг 11-синф ўқувчиси Бекчанов Аброр 3- ўринни қўлга киритишди.
“Миллий эстрада” йўналиши бўйича 1-ўринга 3-сон мактабнинг 11-синф ўқувчиси Урунова Руслона, 2-ўринга 93-сон мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Комилжанова Маҳлиё, 3-ўринга 5-сон мактаб ўқувчиси Шавкатов Тельман муносиб деб топилдилар.
“Назм” йўналиши бўйича Урганч Давлат Университети 2-академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Курязова Тўхтажонга 1-ўрин, 8-сон мактабнинг 9-синф ўқувчиси Бектурдиева Шаҳризодага 2-ўрин, 12-сон мактабнинг 8-синф ўқувчиси Абдуллаева Соляжонга 3-ўрин насиб этди.
“Наср” йўналиши бўйича иштирокчилар орасидан 29-сон мактаб ўқитувчиси Артиқова Юлдуз 1-ўрин, 23-сон мактаб етакчиси Комилов Жуманазар 2-ўрин, 6-ИМИнинг 9-синф ўқувчиси Абдураҳманов Хурсанд 3-ўрин соҳиби бўлишди.
“Публицистика” йўналиши бўйича эса 26-сон мактаб ўқитувчиси Адинаева Амбаржон 1- ўринга, 3-сон мактабнинг ўқитувчиси Исмаилова Анахон 2- ўринга, Ахмеджанова Нафосат 5- сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Аҳмеджанова Нафосат 3-ўринга лойиқ деб топилдилар.
Мазкур танлов ўз келажагини шу ватан тақдири билан боғлаган ёшларимиз қалбида фахр-ифтихор туйғулари янада жўш урди, уларнинг кўзларида, ҳаяжон тўла сўзларида бу яққол акс этиб турди. “Бугунги тадбирга тайёргарлик кўришни бошлаган кунимдан юрагимни ўзгача бир туйғу эгаллади, буни сўз билан ифода этишим қийин. Шу ишим, ижодим билан ўз йўналишимда ватаним ривожига мен ҳам ўз ҳиссамни қўша олишим мени ғоят руҳлантирди. Бу фикр бутун вужудимни яшнатди гўё. Бугунги ғолиблик эса менга янада улкан масъулият ҳам юклади. Демак, мен бу борадаги ишларимни ривожлантириб, халқимизнинг минг йиллик қадриятларидан бўлган амалий санъат турини кейинги авлодларга уни бор гўзаллиги билан етказишда куч-қувватимни аямайман.
Мен ватан ривожига ўз ҳиссамни қўшаман”, - дея тўлқинланиб гапирди Зумрад Муҳаммедова. Иштирокчиларнинг қувончини, ҳаяжонини кўриб, бу фикрлар уларнинг ҳар бирининг дилидан ўтаётганлигини ҳис қилдик.
Тадбир сўнгида танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
З.Ҳайитбаева,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси.