ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
Маълумки, давлат тасарруфида бўлган турли корхоналар маъмурий ва хусусий бинолар шунингдек, фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Қўриқлаш бошқармалари зиммаларига юклатилган айни кунда соҳага замонавий ахборот комуникация воситаларининг тадбиқ этилиши ўз навбатида ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси Урганч шаҳар бўлими томонидан фуқароларга техник қўриқлаш пулътининг вазифалари ва афзалликларини тушунтириш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбири ҳам анашу жиҳатларга қаратилди.
Урганч шаҳар “Истиқлол” маҳаласида тадбиркорлик субъектлари ва шу ҳудудда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда объектлар ва фуқаролар хонадонларининг ишончли қўриғини таъминлаш мақсадида янги замонавий қўриқлаш воситаларининг афзалликлари ҳусусида маълумотлар берилди.
Шунингдек, фуқароларимизга Қўриқлаш хизматининг вазифалари ҳамда ҳозирги кунда яватилаётган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилиб, Фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.Бундай тарғибот тадбирлари доимий равишда Урганч шаҳрининг барча маҳалаларда амалга оширилиб келинмоқда.