ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

"ОБОД МAҲAЛЛA" ДA БИР КУН...

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил тадбиқ этилаётган “Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла" дастури бугун ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ҳамда маҳаллаларнинг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Aна шундай ҳудудлардан бири — Урганч шаҳридаги "Зиёкорлар" маҳалласи бўлади.



Бу ерда ҳам "Обод маҳалла" дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари бошланди. Бугун маҳалла янгича қиёфа касб этишга шайланмоқда. Қисқа муддат ичида бу маҳалла замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланади.


Шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари ҳам маҳалладаги ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. Улар дов-дарахтларни оқлаш, йўл четларини текислаш ишларини амалга оширишмоқда. 




Ички йўлларда шағаллаштириш ишлари ҳам жадал суръатда олиб борилмоқда. Маҳалладаги турар-жойларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан маҳалла аҳли мамнун ва миннатдордир.



Шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ва сектор раҳбарлари маҳалла фаоллари иштирокида “Обод маҳалла” дастури доирасида белгиланган вазифалар билан танишди. У ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб, керакли топшириқлар берди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 12.07.2021 04:54
0
896
Тепага чиқиш