ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЭЛ-ЮРТ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Юртимизда аҳоли сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида мунтазам равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.


Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида  2021  йилда ҳам аҳоли сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш муҳим вазифа бўлиб қолиниши алоҳида таъкидланди.


Биз жамоамиз аъзолари билан 2021 йилни – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлигини катта кўтаринкилик билан кутиб олдик. Бу эса бизни, тиббиёт ходимларини аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ишларини шу кун талаби асосида ташкил этишга йўналтиради.


Мурожаатномани ҳамкасбларимиз билан бирга чуқур ўқиб, ўрганар эканмиз, олдимизда янада муҳим масъулиятли вазифалар турганлигини қалбдан ҳис қилиб, фаолиятимизни янада такомиллаштириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олдик.


Айни кунда тиббиёт ходимлари, мутахассислар маҳаллаларда бўлиб, ҳар бир хонадонда истиқомат қилаётган оила аъзоларининг саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиб, ўзларининг маслаҳат, тавсияларини бериб бормоқдалар.


Биз тиббиёт ходимлари бундан кейин ҳам кеча-ю кундуз аҳоли сиҳат-саломатлилиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилишга тайёрмиз.


Нилуфар ҒОЙИПОВА,
Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори.
Сана: 11.01.2021 06:01
0
1 498
Тепага чиқиш