КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ЁШЛАРГА ИБРАТ
Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари шоир, драматург Қурамбой Матризаев, Исмоил хожи Қўчқаров, Зарип Ибрагимов, Сулаймон Юсуповлар билан Урганч шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси ҳаморликда «Фахрийлар учрашуви» ўтказилди.
“-Фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятларимиздан ҳисобланади. Қолаверса, бирор соҳада узоқ йиллар ишлаган фахрийларнинг бой тажрибалари билан ўртоқлашиши ёшларни Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим омилдир. Уларни ривожланиб бораётган Ўзбекистон ёшларига шаҳсий намуна эгалари сифатиди ҳам бемалол кўрсата оламиз“- дейди Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси раҳбари Бобурбек Олимов.
“-Биз, фахрийлар бугунги дориломон кунлар қадрини жуда яхши биламиз ва ёшларни тинчлик ва мустақилликни асраб-авайлаш, ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишга даъват этамиз. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик турмушимиз ободлиги, дастурхонларимиз тўкинлигининг бош омилидир. Мана шундай озод ва обод юртда давлатимиз ва халқимиз ардоғида яшаётганимиздан фахрланамиз”- дея ёш авлод вакилларини фаолликка чорлади шоир, драматург Қурамбой Матризаев.
«Фахрийлар учрашуви» Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган амалий ишлар, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишда ёшларни яна бир марта фаолликга чорлади.