ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида 2016 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисидаги қонуни қабул қилингани, мазкур Қонун ижросини таъминлашга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, шунингдек, 2019 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувдаги белгилаган топшириқ ва таклифлари ижроси юзасидан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.
 

Учрашувда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев сўзга чиқиб Республикамиз аҳолисининг ёш жиҳатдан таркибий асосий қисмини ёшлар ташкил этиб улар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари, “Ёшлар-келажагимиз” дастурининг қабул қилиниши ва ижрога йўналтирилиши каби масалалар, шунингдек,  Урганч шаҳрида 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар ёшлар учун спорт иншоатлари барпо қилиниши, имтиёзли кредитлар ажратиш учун банк ресурсларини кўпайтириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаши тўғрисида айтиб ўтди.


Учрашувда бир қатор фаол ёшлар томонидан шаҳар ҳокими билан мулоқат жараёнида ўз фикр ва мулоҳазаларини билидириб ўтишди. Жумладан, Урганч шаҳар 13-сон мактаби 11-синф ўқувчиси Қўзиева Зулайхо ёш ижодкорларни  ижод намуналарини газета  ва журналларда чоп этишда амалий ёрдам беришни, УрДУ тарих факултети талабаси Атабаев Миркамол олий таълим талабалари учун Ҳоким стипедиясини жорий этиш бўйича таклифларни билдирди, Урганч шаҳар 1-сон мактаб ўқувчиси Мадаминов Камолбек давлат арбоблари  ва ижодкорлар билан ҳар ойда учрашувлар ташкил этиш бўйича ўз таклифини билидирди. Ушбу таклиф ва мурожатларнинг барчаси  ҳоким томонидан маъқулланди.


“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида  ёш тадбиркорлар томонидан кўргазмалар ташкил этилиб шу қаторда ахоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси, китобхонлик бурчаклари ҳамда битирувчи ёшлар учун маслахат Кенгашлари ташкил этилди.


Эндиликда "Хоким ва ёшлар" учрашувлари ҳар ҳафтада ташкил килиниб, ҳар ойда 2 маротаба ҳокимлар алоҳида бир кунни ёшлар муаммоларини ечишга қаратадилар. Эндиликда ёшлар сиёсатини амалга ошириш янги босқичга кўтарилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 10.01.2020 05:30
0
12 294
Тепага чиқиш