ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА УРГАНЧ ШАҲРИДА 2 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Юртимизда таълим тарбия жараёнинг илк бўғини бўлган мактабгача таълим  муассасаларининг фаолиятини самарадорлигини ошириш ва замонавий боқчалар барпо этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Шу боис “Исломобод” маҳалласида жойлашган давлат-хусусий шерикчилик асосида қуриб битказилган "MEXRI DILIJOH" МЧЖга қарашли 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.





Шунингдек “Зиёкорлар” маҳалласида жойлашган 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган 7 - сон мактабгача таълим муассасаси ҳам ўзгача қиёфа касб этди. 





“-2009 йилдан буён ушбу мактабгача таълим муассасасига мудиралик қилиб келаман. Шу вақтга қадар 8 та гуруҳда 220 нафар болажонлар тарбияланиб келаётган эди. мактабгача таълим муассасасида 2019 йилнинг 1 март санадан қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб, айни кунда 300 ўринга мўжалланган, замонавий типда таъмирлаш ишлари ҳамда янгидан қурулган бассейн ва  ошхонаси  якунига етди.” -  дейди Гавҳаржон Рахимова.



Бундай замонавий иншоатларнинг ўсиб келаётган ёш авлодга хизмат қилиши албатта, интеллектуал билим салоҳиятга эга, истеъдодли келажак эгаларини тарбиялашга хизмат қилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Сана: 31.12.2019 10:30
0
569
Тепага чиқиш