ҲАРБИЙЛАРИМИЗ ЁШЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШМОҚДА
Урганч шаҳрида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда концерт дастури, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари викторинали савол-жавоблар, теннис, тош кўтариш, ҳамда армрестлинг каби спорт ўйинлари ҳам ташкил қилиниб, уларда ғолиб бўлган ёшларга эсталик совғалари берилди.
Айниқса тадбирнинг Урганч шаҳри марказида жойлашган Янги йил бош арчаси ёнида ўтказилгани тадбирга янада ўзгача кайфият бағишлади.





