ЯНГИ ЙИЛ - ШУКУҲИ
Якунланиб бораётган 2019 йил 28 декабрь куни вилоят Ёшлар марказида Урганч шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши, Урганч шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда “SOS” Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилояти филиалидаги тарбияланаётган 80 нафар болаларга “Янги йил” байрам тадбирлари ўтказилди.
Тадбирни Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матякубов очиб берди ва болаларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади. Бугунги байрам тадбирида Қорбобо ва Қорқиз томонидан байрам табриклари ва хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек болаларни ўзлари тайёрлаган чиқишларини намойиш қилишди.
Тадбир сўнгида болажонларга Ёшлар иттифоқи томонидан янги йил совғалари улашилди.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Ҳарбий бўлишни орзу қилмаган болаларнинг ўзи бўлмаса керак. Уларнинг аксарияти ҳарбий форма кийишни, маёр, полковник, генерал бўлишни орзу қилади ва бу йўлни қандай босиб ўтиш табиийки ёшларга қизиқ.
Урганч шаҳридаги 6-сон мактабда ўқувчилар учун мавзу бўйича мастер-класс шаклида уч авлод учрашуви ўтказилди.
Унда нафақадаги фахрий, шунингдек вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари қатнашиб ўз касбий тажрибаларини болалар билан ўртоқлашдилар.
УРГАНЧ ШАҲРИДА – ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР
Маълумки юртимизда соғлиқни сақлаш ва бу тизимида ишловчи шифокорлар малакасини оширишга катта аҳамият қаратилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев тиббиёт соҳасида дунёда етакчи мамлакатлардан бири Швейцариялик инвестор билан учрашди. Учрашувда икки давлат шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини берувчи “Швейцария фемин тиббий маркази” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиш ва бино учун ер ажратиш бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, ҳозирги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган медицина ходимларини ҳамда Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг битирувчи талабаларни танлов асосида Швейцария илмий даргоҳлари ва клиникаларида малакаларини ошириш, Швейцариялик малакали профессор, олимларини Урганчга таклиф қилиб семинарлар ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.
ҲАРБИЙЛАРИМИЗ ЁШЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШМОҚДА
Урганч шаҳрида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда концерт дастури, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари виктаринали савол-жавоблар, теннис, тош кўтариш, ҳамда аримрестлинг каби спорт ўйинлари ҳам ташкил қилиниб, уларда ғолиб бўлган ёшларга эсталик совғалари берилди.
Айниқса тадбирнинг Урганч шаҳри марказида жойлашган Янги йил бош арчаси ёнида ўтказилгани тадбирга янада ўзгача кайфият бағишлади.
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАР
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги барча мактабларида йил сарҳисоби бўйича "Инновацион дарслар" ҳафталиги, "Бола иқтидорлими, ота-она эътиборлими?" мавзусидаги очик эшиклар кунлари, Янги йилга бағишланган турли ҳил тадбирлар ўтказилмоқда.
Шаҳримиздаги 5-сонли мактабининг бошланғич синф уқитувчилари Жабборова Феруза ва Атажанова Инобатлар раҳбарлигида 1-синфларда "Биз саводхон бўлдик" номли тадбирлар ҳам ўтказилди.
"Биз саводхон бўлдик" номли “Алифбе” байрамида ёшлар Ватанимизни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлари ва бир-биридан чиройли турли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Биндай тадбирларни ўтказишдан мақсад, болаларни мактабнинг илк даврларидан бошлаб истеъдодига ва қизикишларига кўра тўғри йўналишлар беришдир.
Урганч шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖлари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Айни кунларда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Урганч шаҳрининг деярли барча хонадонларидаги эски электр ҳисоблагичлари замонавийларига алмаштириш ишлари якунланиш арафасида.
Янги турдаги ҳисоблагичларнинг ўрнатилаётганлиги истеъмолчилар томонидан ижобий эътироф этилмоқда, бу эса ўз навбатида, жамият ишчи-ходимларининг ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам тинмай меҳнат қилишга ундамоқда.
Замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнларида жамият ходимлари истеъмолчиларга бундай янги турдаги ҳисоблагичларнинг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумотлар ҳам берилмоқда. Бундан ташқари қишнинг изғирин кунларида электр энергияси, иситиш печларидан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида ҳам огоҳлантириб, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Албатта бу сай ҳаракатлар халқимиз ҳаёт тарзини яхшиланишига ҳизмат қилади.
Айни кунларда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Урганч шаҳрининг деярли барча хонадонларидаги эски электр ҳисоблагичлари замонавийларига алмаштириш ишлари якунланиш арафасида.
Янги турдаги ҳисоблагичларнинг ўрнатилаётганлиги истеъмолчилар томонидан ижобий эътироф этилмоқда, бу эса ўз навбатида, жамият ишчи-ходимларининг ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам тинмай меҳнат қилишга ундамоқда.
Замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнларида жамият ходимлари истеъмолчиларга бундай янги турдаги ҳисоблагичларнинг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумотлар ҳам берилмоқда. Бундан ташқари қишнинг изғирин кунларида электр энергияси, иситиш печларидан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида ҳам огоҳлантириб, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Албатта бу сай ҳаракатлар халқимиз ҳаёт тарзини яхшиланишига ҳизмат қилади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Кузатувчиларнинг кайфияти аъло даражада.
Урганч шаҳар ҳокими сайловда овоз берди
Бугун 22 декабрь Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига ўтказилаётган сайловларда ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган номзодлар учун овоз бермоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам эрта тонгдан Урганч шаҳридаги 22-сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб кўрган номзодга овоз берди.
ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАЛАРИГА МАРҲАМАТ
Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Айниқса, Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги махсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда.
— Байрам олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши, аҳолимизнинг дастурхони тўкин-сочин бўлишини таъминлайди. Аҳолига яратилаётган бундай қулайликлар учун Давлатимиз раҳбарига, ташкилотчиларга, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотаётган фермерлар ва тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди "Исломобод" маҳалласида яшовчи Зухра Маткаримова.
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.
Янги йил байрам ярмаркаси 2020 йилнинг 5 январ кунига қадар давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Урганч шаҳри марказида – Янги йил бош арчаси қад ростлади.
Қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан, ҳар биримиз янги йил байрамига тайёргарлик бошлаб юборамиз. Албатта бу байрамни арчасиз тасаввур қилиш қийин. Урганч шаҳри марказида ҳам байрам учун ҳар йилгидан ҳам катта ва чиройли янги йил арчаси ўрнатилди.
Байрам арчаси атрофида болалар учун турли атракционлар келтирилиб ўрнатилди. Маданий дастурлар учун саҳналар ҳозирланди. Ташриф буюрувчилар яқинларига совғалар харид қилиши учун китоб дўкончалари фаолияти ҳам ёлга қўйилди.
Кўчаларга ранг баранг чироқлар ўрнатилиб, шаҳарга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.
Барча юртдошларимишни Урганч шаҳри марказида бўлиб ўтадиган байрам тадбирларига таклиф қилиб қоламиз!
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.