АЁЛГА ЭЪТИБОР- КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР!
Юртимизда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида камбағал, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинади.Жумладан, Урганч шахар касаба уюшма кенгаши раиси Ф.Балтаев ва шахар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Раджаповалар томонидан Урганч шахрида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд 7 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига дори-дармон воситалари сотиб олишлари учун, коммунал ва мол-мулк соликларидан туловлари учун моддий ёрдам маблағлари манзилли етказиб берилди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@urganchshahar_uz