ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ


Сессияга Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши раиси, Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев раислик қилди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала – секторлар кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, аҳолининг озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини бир йил давомида узликсиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала – сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг маърузалари тингланди.
Сессия кун тартибидаги учунчи масала – бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот берилди.
Сессия кун тартибидаги тўртинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Урганч шаҳридаги Халқ қабулхонаси жорий йилнинг I-чорагида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишдаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4904-сонли Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Урганч шаҳридаги Халқ қабулхонаси масъул ходимининг ахборотлари тингланди.
Маърузалар юзасидан шаҳар кенгаши депутатлари Отахон Бекчанов, Сайёра Атаевалар ўз фикрларини билдирдилар.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz

Сана: 23.05.2020 09:30
0
1 122

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш