Урганч халқаро аеропорти
“Урганч” халқаро Аеропорти Давлат Унитар корхонаси 1923 йил октябрда “Хива” аеростанцияси номи остида ўз фаолиятини бошлаган ва у дастлаб Хива шаҳрида жойлашган.
Совет ҳукумати даврида Хива аеродроми ўз вазифасига унчалик жавоб бера олмаган ва шунинг учун ўша вақтда янги аеродром қуриш зарурияти туғилди.
1926 йил 13- майдай Шарқий – Бухоро – Хива авайўналиши бошлиғининг 640 сонли кўрсатмаси бўйича “Хива” аеростанцияси янги Урганчга кўчирилган.
1927 йил кузда Ижроия Қўмитаси округи томонидан аеродром қурилиши учун 10 000 рубл миқдорида пул ажратилган ва тезда эксплуатацияга топширилган.
1968 йилда учиш қўниш йўлаги узунлиги 2000 метрли асфалт билан қопланган сунъий йўлакка алмаштирилган.
1975 йилда учиш қўниш йўлагини ТУ-154 ҳаво кемасини қабул қилиш учун 2700 метрга кенгайтирилган.
1997 йилда учиш қўниш йўлаги, перрон ва айланиш йўлаклари бутунлай қайта таъмирланган. Соатига 300 та йўловчини қабул қилиш ва кузатиш учун мўлжалланган янги йўловчилар терминали қурилган.
Аеродром замонавий радио-електрон ускуналар билан жиҳозланган ва у барча турдаги самолётларни қабул қилиш имкониятига эга.
Бугун кунда эски аеровокзал биносида замонавий андозаларга жавоб берадиган янги учиш зали барпо этиш мақсадида қайта та`мирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аеропорт ўзбекистоннинг шимолида Хива музей шаҳридан 25км узоқликда жойлашган, бутун дунёдан сайёҳлар гуруҳини қабул қилади ва кеча-кундуз ишлайди.
Аеропортдан МДҲ мамлакатларидан Москва, Санкт Петербург, Ҳорижий мамлакатлардан Италия, Франсия, Германия ва Австрияга ҳалқаро рейслар амалгам оширилмоқда. “С7 Сибир” ва “Россия” ОАО авиакомпаниялари билан узоқ муддатли шартномалар тузилган.
ВАЗИФАЛАР
“Урганч” Халқаро аеропортининг асосий вазифалари бевосита қуйидагилардан иборат:
- Йўловчиларни ташишни бажариш географиясини кенгайтириш учун катта имкониятлар яратиш;
- Парвозлар қулайлиги ва ҳавфзизлигини юқори даражада таъминлаш;
ХИЗМАТЛАР
“Урганч” Халқаро аеропортининг хизматлари қуйидагилардан иборат:
- йўловчиларни ерда хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича аеропорт фаолияти;
- багажлар билан ишлаш;
- парвозларни аеродромда қабул қилиш ва ҳаво кемаларини ёнилғи мойлаш махсулотлари ва махсус суюқликлар билан таъминлаш.
Директори:
Курязов Худайберган Бардийевич
Тел: +99862 224-59-52.
Фуқароларни қабул қилиш вақти:
Пайшанба 08:00 - 11:00.
“Урганч” Халқаро аеропорти ДУК билан боғланиш учун рақамлар
Почта манзили: 220100, Ўзбекистон, Хоразм вилояти Урганч шаҳар,
Аеропорт қабулхонаси : +99862 7803236, факс : +99862 2264266
Электрон манзили: urgench.airport@uzairways.com
Молиявий иқтисодий бўлим: тел +99862 7803256
Электрон манзили: fes.ugc@uzairways.com
Ташувларни ташкил қилиш хизмати : +99862 7803283
Электрон манзили: sop.ugc@uzairways.com
ходимлар билан ишлаш бўлими: тел +99862 7803277
Ҳарбийлаштирилган қўриқчилик хизмати: тел +99862 7803243
Аеропортнинг маълумот бюроси телефони: +99862 226 2425