ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Ал-Хоразмий майдони

Ал-Хоразмий майдони Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббус ва тавсиялари асосида 2006 йилда бунёд этилган.
Майдон атрофида Хоразм вилояти ҳокимлиги,вилоят кенгашлар уйи, маданият ва аҳоли дам олиш маскани,Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанкларнинг вилоят бошқармалари, Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театри бинолари жойлашган.
Ал-Хоразмий майдони ҳақиқий маънода Урганч шаҳрининг юрагига айланган. Мажмуа Урганч Халқаро аэропорт билан Урганч темир йўл вокзалини боғловчи Ал-Хоразмий кўчасининг қоқ марказида қурилган. Майдон шарқ ва ғарб томонларидан муҳташам аркалар ва гўзал фавворалар билан бошланади. Майдон марказида, аэропорт ва темирйўл шоҳбекатини боғловчи йўл бўйида замонавий курант ўрнатилган. Вилоят ҳокимлиги кенгашлар уйи биноси олдида ярим доира тўрт устунли арка билан буюк бобомиз Ал-Хоразмийнинг бронзадан ишланган ҳайкали ўрнатилган.
783 йили Хивада таваллуд топган алломанинг тўлиқ исми Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий эди. Табиатан иқтидорли бўлган Муҳаммад Хива, Кат ва Гурганж мадрасаларида таҳсил олгач, нафақат табиий фанларни, балки араб, ҳинд, форс, юнон, яҳудий ва сурёний тилларини ҳам мукаммал ўрганди.Хоразм, Марв мадрасаларида мударрислик қилди. Ҳисоб ва илми нужум фанлари бўйича тадқиқотлар олиб бориб, Марв ҳукмдори ал-Маъмун эътиборини қозонди.Ал-Маъмун 813 йилда халифалик тахтига чиққач, Марвдаги олимларни, шу жумладан Ал-Хоразмийни ҳам Бағдодга олиб кетган..
Бағдоддда яратиб берилган шароит туфайли ал-Хоразмий Баҳозиргача ўз қимматини йўқотмаган “Ал-жабр вал-муқобала”, “Ҳисоб ал-Ҳинд”, “Зижи Хоразмий”, “Китоб ат –тарих”, “Китоб сурат ал-Арз”, “Китоб ал-амал устурлаб”, “Қуёш соати тўғрисида китоб” каби асарлар ёзиб, ўз даврида бемисл хизмат қилди. Айниқса, саноқ тизимидаги чалкашликлар, ҳаётий бир қоиданинг йўқлиги кўплаб қийинчиликларни туғдирар эди. Бу ечимни ал-Хоразмий кашф этди. Яъни, саноқ тизимига “о” сонини киритиб, 10 лик тизимни тўлдирди.
Бундан ташқари, аллома бошчилигидаги етмиш нафар олим дунё харитасини тузиш бўйича иш олиб боришган.Ал-Хоразмийнинг ўзи эса 827 йили она заминимиз катталигини аниқлаш мақсадида ер меридианининг бир градусини ўлчаб чиқди. Меридиан градуси узунлиги ўрта ҳисобда 112 км.га тенг қилиб олинган бўлиб, бу аниқ натижадир.
Ал-Хоразмийнинг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссаси 10 лик саноқ тизимини яратишдан ташқари, кўп илдизли тенгламаларни ечиш усуллари, синус, косинус, тангенс қоидаларини 9 асрдаёқ кашф қилганлиги билан ҳам боғлиқ.
Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (783-850) нинг ўзи яратган кашфиётлари, қомусий билим соҳиби бўлгани туфайли инсоният тафаккури хазинасига беқиёс улуш қўшган аллома сифатида тарихда қолди.
Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий майдони буюк аждодимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган ана шу катта ҳиссасига ҳурмат маъносида бунёд қилинган.
Сана: 26.01.2019 11:16
0
1 622

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш