ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Ал-Хоразмий мажмуаси

Мазкур мажмуа рамзий мақбара ва боғдан иборат. Мажмуа Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2000 йилда Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчасида бунёд этилган. Урганч Халқаро аэропортидан тушган меҳмонларнинг нигоҳи дастлаб Ал-Хоразмий кўчасининг икки томонида жойлашган Ал-Хоразмий ва Ал-Беруний меъморий мажмуаларига тушади.
Хоразм воҳасида дунё илмига катта ҳисса қўшган Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Аз-Замахшарий, Жалоладдин Мангуберди, Пахлавон Маҳмуд, Огаҳий сингари буюк алломалар таваллуд топган. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий 783-850 йилларда яшаб ўтган буюк мутафаккирдир.
Ал-Хоразмий “Ал-жабр вал мукобала” асарини яратиб, алгебра фанига асос солган. Хоразмийнинг асарлари ҳозирги кунгача дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилиниб келинмоқда.
Ал-Хоразмий меъморий мажмуаси ўрта аср қурилиш аънаналари асосида бунёд этилган. Мажмуа икки меъморий қисмдан иборат: биринчи қисмида кириш қисми – ўзига хос дарвоза ва рамзий мақбара. Кириш қисмида йўлакнинг икки четида айвон ва иккита хона жойлашган.
Рамзий мақбара гумбаз билан бостирилган, мовий кошинлар қопланган. Пештоққа ёзув ва нақшлар ишланган, ўймакори эшик ўрнатилган.
Ал-Хоразмий меъморий мажмуасида мевали боғ ва Ал-Хоразмий музей экспозицияси ташкил этилган. Мажмуа 2018 йил март, апрел ойларида қайтадан таъмирланган.
Сана: 25.01.2019 12:09
0
3 496

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш