ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Беруний мажмуаси

Беруний меъморий мажмуаси 2000 йилда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган. Музей мажмуаси 20 гектар боғдан иборат.
Беруний меъморий мажмуаси Урганч Халқаро аэропорти яқинида Ал-Хоразмий мажмуаси рўпарасида бунёд этилган. Мажмуа дарвоза ва рамзий мақбарадан иборат. Мақбара Хоразмшоҳлар даври меъморий услубида гумбазли қилиб барпо қилинган. Гумбаз ва пештоқ кошин билан қопланган. Мақбарага пештоқ остидаги ўймакор эшикдан кирилади.
Абу Райҳон Беруний (973-1048) Берунийнинг 70 та астрономия, 20 та математика, 4 та картография, 3 та метерология, 3 та минералогия, 1 та физика, 1 та фармокология, 15 та тарих ва этнография, 4 та фалсафа. 18 та адабиётга доир асарлари ҳозирги кунгача хорижда қайта-қайта нашр этиб келинмоқда. 154 та асар ёзган улуғ қомусий олим география фанини ривожлантириб, ўзининг “ денгизлар назарияси” ни яратди. Беруний дунёда биринчи бўлиб сферик география тасвирини-Ер глобусини яратди. Ўрта Осиё халқларининг географик жойлашуви, Болтиқбўйи ва Шимолий Муз океанига яқин мамлакатлар ва халқлар ҳақида ишончли маълумотлар тўплади.Биринчи бўлиб Ер шарининг тузилмавий харитасини яратди.
Беруний 1004 йилда Хоразмшоҳ Абул Аббос Маъмун ибн Маъмун саройига келган ва унинг раҳбари сифатида ўз даври илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган. 1017 йил Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни истило қилиб, маҳаллий олимлар, жумладан Берунийни ҳам Ғазнага олиб кетган .1048 йили Беруний Ғазнада вафот этган.
Хоразмликлар Берунийга ҳурмат рамзи сифатида боғ ва меъморий мажмуа барпо этишган. Меъмориал мажмуада Беруний ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги экспозиция ҳам мавжуд.
Сана: 25.01.2019 12:07
0
3 383

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш