ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Улли Ҳовли

“Улли ҳовли” Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида жойлашган бўлиб, маҳалла “Олауйлик” деб аталади. Ғойбу қишлоғига туркман уруғлари Хива хони Абулғозихон (1603-1664) даврида илк бор кўчиб келишган.Кейинчалик уларнинг сони кўпайиб алоҳида маҳалла-Уллиҳовли ташкил қилинган.
Улли ҳовли мажмуаси 2017 йил давомида ва 2018 йил 25 апрелгача бўлган муддатда қайта таъмирланди ва “Туркман –ўзбек дўстлик уйи”, унинг олдида Махтумқули ҳайкали бунёд қилинди.
Ҳозирги даврга келиб Улли ҳовлининг сақланиб қолган катта-кичик хоналари сони – 35 та. Таъмирланишдан сўнг мажмуа ховлисида 2 та тандир ўрнатилиб ташриф буюрган меҳмонлар учун маҳорат дарслари ташкил қилишга имкон яратилди. Мажмуада туркман миллий таомлари тайёрланадиган 40 ўринли ресторан ташкил қилинди. Ташкил этилган ҳунармандлар хоналарида туркман миллий мажмуасига 5 та ўтов уйлари, қадимий ўйма устун ва тошлар, 4 та қадимий от араваси, 50 хилдан ортиқ хар хил қадимий сопол хумлар, 100 хилдан ортиқ кулолчилик маҳсулотлари, эски хуржин, от эгари, қадимий туркман гиламлари, қадимий саватлар, мис хумча ва қумғонлар ва бошқа унсурлардан экспозиция яратилди. Мажмуанинг 2 та хонасида ҳамда қадимий туркман миллий урф-одатлари акс этган фото ва суратлар галереяси, кутубхона ташкил қилинди. Бундан ташқари мажмуанинг йўлаклари хумлар, деворлари қадимий туркман гиламлари ва осори атиқалар билан безатилди.
Таъмирланишдан кейин Уллиҳовлига сайёҳларнинг келиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилди. 2018 йил 25 апрел куни Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев ва Туркманистон президенти Г.Бердимуҳаммедовлар Хоразмга ташрифи давомида Уллиҳовлига ҳам келиб, Дўстлик уйининг очилишида иштирок қилишди ва қаъла билан танишдилар.Ҳозирда Уллиҳовли сайёҳлик йўналишига киритилган диққатга сазовор манзиллардан биридир.
Сана: 25.01.2019 12:03
0
3 621

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш