ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Комилжон Отаниёзов номли ижодиёт маркази

Комилжон Отаниёзов номидаги ижодиёт маркази Урганч туманининг Шовот анҳори бўйига яқин ҳудудда, 2017 йилда барпо этилган.
Комилжон Отаниёзов нафақат Ўзбекистон ва Ўрта Осиё республикаларига, балки Туркия,Ҳиндистон, Покистон,Афғонистон ,Шри-Лашка каби шарқ давлатларига ҳам таниқли ҳофиз сифатида машҳур. У 1917 йил ноябр ойида Шовот туманида туғилганди.Комилжоннинг отаси Отаниёз охун Хива мадрасаларида мударрис сифатида дарс берган,шунингдек хаттот ,шоир бўлиб элга танилган ижодкор бўлган.
Комилжон ана шундай етук инсон оиласида таваллуд топгани боис ёшлигидан илмга, адабиёт ва санъатга ихлос руҳида вояга етади. 1934-36 йилларда Шовот, 1936-40 йилларда Гурлан, 1940-46 йилларда Хива театрларида ,кейинчалик эса Тошкентдаги “Лазги”, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги “Хоразм” ашула ва рақс ансамблларида фаолият кўрсатади.
Унинг ўзбек мумтоз ва халқ достонлари асосида ижро қилган қўшиқлари, лирик куй ва ашулалари Комилжон Отаниёзов номини ғоятда машҳур қилиб юборган. У собиқ иттифоқнинг барча республикаларида,кўплаб шарқ давлатларида гастрол концерт дастурларини ижро қилиб,ўзбек санъатининг дунёга танилишига ўзининг катта ҳиссасини қўшган.
Ана шу хизматлари учун Комилжон Отаниёзовга Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти унвони берилганди. Дунёга таниқли ана шундай санъаткор ўзидан боқий мерос қолдириб 1975 йил ноябрида вафот этган.
Мустақилликдан кейин Комилжон Отаниёзовнинг хизматлари муносиб баҳоланиб, “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.Шунингдек, Ўзбекистон республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг фармонига кўра,2017 йил 20 июнда Комилжон Отаниёзовнинг 100 йиллик таваллуд санаси Урганч шаҳрида катта тантана сифатида нишонланди.Тадбирга Ўрта Осиё давлатларидан кўплаб меҳмонлар ташриф буюрди.
Бўлиб ўтган тадбирлар доирасида Урганч туманида Комилжон Отаниёзов номли ижодиёт маркази биноси тантанали равишда очилди.Бино олдига Ўзбекистон санъат арбоби Отахон Оллаберганов томонидан яратилган буюк ҳофизнинг бюести ўрнатилди.
Марказда Комилжон Отаниёзов ҳаёти ва ижодини акс этдирувчи кўплаб экспонатлар мавжуд.
Сана: 25.01.2019 12:00
0
1 801

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш