Новости
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳри Умид маҳалласида яшовчи фуқаролар шаҳар ҳокимининг ташрифидан умид қилишмоқда” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.
Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи ҳудудидаги 4-қаватли, кўп хонадонли бўлган уйлар, Гурлан кўчаси, 1, 3, 5-уйлар ва А.Темур кўчаси 145-уйлар оралиғида жойлашган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган. Гурлан кўчаси, 5/3-манзилда жойлашган сунъий қопламали футбол майдончаси ва ювиниш-кийиниш хоналари объекти бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 11.10.2017 йил 2673қ-сонли қарорига асосан “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга “Умид” маҳалласи ҳудудида сунъий қопламали футбол майдончаси қуриш учун 1125 кв.м ва ювиниш-кийиниш хоналари қуриш учун 108 кв.м ер майдон ажратиб берилган, ушбу қарор шаҳар ҳокимининг 28.05.2020 йил 730қ-сонли қарори билан бекор қилинган, “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг судга даъво ариза билан қилган мурожаатига асосан Хоразм вилоят маъмурий суди томонидан қабул қилинган 2021 йил 19 март кунги маъмурий ишни кўриб чиқилиши бўйича Урганч шаҳар ҳокимининг 730қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва даъвогар “GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг даъвоси қаноатлантирилган.
Объект Хоразм вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Урганч шаҳар филиали томонидан (манзил: Урганч шаҳар, Гурлан кўчаси, 5/3) рўйхатга олинган ва кадастр ҳужжатлари шакллантирилган, кадастр ҳужжати бўйича объектнинг умумий ер майдони-1233,0 кв.м, қурилиш ости ер майдони-155,0 кв.мни ташкил қилади.
“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг 10.06.2022 йил 53789167-сонли ёзишмаси, Урганч шаҳар қурилиш бўлимининг 10.06.2022 йилдаги 1733401-56809-сонли объектни ихтисосини ўзгартириш ва реконструкция қилиш учун Рухсатномасига асосан мавжуд объектни ихтисосини ўзгартириб ва реконструкция қилиш, 1-қавати нотурар жой ва юқори қаватлари кўп хонадонли турар жой биноси қилиб қуришга лойиҳалаштириш учун Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари тайёрлаб берилган.
“GOLD SPORT GROUP” МЧЖнинг буюртмаси асосида “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонаси томонидан объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги “Шаҳарсозлик хужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан объектни ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқилган ва 21.11.2022 йил №75949-сонли йиғма эксперт хулосаси берилган.
Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 16.11.2022 йилда объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объект рўйхатдан ўтказилган.
Объект қурилишини бошланиши жараёнида, шу ерда яшовчи аҳоли томонидан, асосан Урганч шаҳар, “Умид” маҳалласи, Гурлан кўчаси, 1-уй, 23-хонадонда яшовчи фуқаро Бозарбаев Анварбекнинг қурилишни тўхтатиш ва умуман кўчириш тўғрисидаги юқори ташкилотларга қилган мурожаатларига асосан объект қурилиши бўйича берилган ҳужжатлар яъни Хоразм вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан тайёрлаб берилган 04.07.2022 йил 1733-1733401-45721-сон архитектура-режалаштириш топшириғи ҳужжатлари хамда Бош бошқарма ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 19.09.2022 йилдаги 53699-сонли хулосаси бекор қилинган.
“GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги фудбул майдончасини, кўп хонадонли турар жой қуриш юзасидан тегиши ташкилотлар томонидан берилган рухсатнома бекор қилинган. Ушбу холат юзасидан тадбиркорнинг Хоразм вилоят адлия бошқармасига қилган мурожати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиши тўғрисида огохлатирилган.
Бугунги кунда “GOLD SPORT GROUP” МЧЖга тегишли бўлган, Гурлан кўчаси, 5/3-манзилдаги кўп қаватли, кўп хонадонли турар жойни қурилиш ишларини бошлаш юзасидан техникаларни жалб қилганлиги ҳамда Хоразм вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, Урганч шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими ва Урганч шаҳар қурилиш бўлими томонидан жойига чиқиб қурилиш ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз.
Шунингдек, мурожаатда келтирилган ички йўлларни таъмирлаш, фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан маҳалла ҳудудидаги мавжуд камчиликлар 2023 йил дастурга киритиш таклифи берилган. Бундан ташқари 2023 йилги “Ташаббусли бюджет” томонидан амалга ошириш бўйича тушунтириш ишлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан белгиланган тартибда ишлар ташкил қилинади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Расмий муносабат
Телеграмм тармоғида Урганч шаҳар марказидаги Камолот маҳалласи Камолот кўчаси 1-йўлакда истиқомат қилаётган фуқароларнинг Мустақилликдан бугунги кунгача давлат томонидан бир маротаба асфалт қилинмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати тарқалди.
Ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилади:
Бугунги кунда фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва ҳудудларда муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ хулосасига асосан мазкур Урганч шаҳар Камолот маҳалласи "Камолот" кўчаси 1- йўлакни таъмирлаш 2023 йилги дастурга таклифлар берилганлигини маълум қиламиз.
Расмий муносабат
Кеча ishonch.uz веб-сайтида “Урганчдаги ер ости йўлини «Тадбиркорлар» эгаллаб олди” номли мақола эълон қилинди.
Ушбу мақола юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасида назарда тутилган тартибда аҳоли ҳаракатланиши учун мўлжалланган яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланмаган жойларда ўзбошимчалик билан савдо фаолиятини амалга ошириб келаётганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги №6-сонли қарорида белгиланган фаолият турларидан келиб чиқиб давлат рўйҳатидан ўтганлиги, лекин ўтказилган ўрганишда ҳақиқатда амалга ошираётган фаолият турлари гувоҳномада кўрсатилган фаолият турига мос келмаслиги аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорларга қўйидагилар тушунтирилди.
Амалга ошираётган фаолият тури бўйича давлат рўйҳатидан якка тартибдаги тадбиркорнинг гувоҳномасида кўрсатиб ўтилган фаолият тури бўйича давлат хизматлари марказларидан қайта давлат рўйҳатидан ўтиши, маҳаллий ҳокимият томонидан руҳсат берилган жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва Урганч шаҳрида жойлашган “Урганч буюум савдо” комплекси ҳудудида фойдаланилмасдан турган дўконларга кўчиб ўтиш таклифлари берилди.
Араг таклиф қилинаётган дўконларга кўчиб ўтишса Урганч шаҳар ҳокимлиги тамонидан ижара тўловлари ҳамда солиқлардан маълум бир муддатга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар яратилиб берилиши аниқ тушунтирилди.
Акс холда, Ўзбекистон Республикаси “Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши ва қонунда белгилган тартибда бошқа таъсир чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш хати берилди.
"AMIR TEMUR" ISTIROHAT BOG‘IDA KENG KO‘LAMLI OBODONLASHTIRISH ISHLARI AMALGA OSHIRILMOQDA
Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev nazorati ostida hududlarda "Yashil makon" loyihasi asosida ko'chat ekish ishlari davom etmoqda. Shuning bilan birga, suv yetmaydigan joylarga suv quvurlari o'tkazish va tuprog‘iga chiqindi aralashgan hududlarning tuprog‘ini o'zgartirish ishlari amalga oshirilmoqda.
So'zimiz isboti, bugun Urganch shahrining markazida joylashgan "Amir Temur" nomidagi istirohat bog'ining ko'chat va ekin ekishga yaroqsiz qismi olinib, o'rniga mineral o'g‘itlar bilan boyitilgan tuproq yozish ishlari olib borilmoqda.
Endilikda mazkur bog‘ning ushbu qismi ham ko'kalamzorlashtiriladi.
Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.
Veb-sayt (http://www.urganchshahar.uz/) | Instagram (http://www.instagram.com/urganchshaharuz) (http://t.me/urganchshahar_uz)| Facebook (http://www.fb.com/urganchshaharuz) | (http://www.instagram.com/urganchshaharuz)Telegram (http://t.me/urganchshahar_uz)
УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш ишлари доимий ишимизнинг мазмунига айланган.
Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда Урганч шаҳрининг барча тадбиркорлик субектлари кўп ерларда ҳамда махаллаларда жами 1 322 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022-йилнинг 10 ойлиги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизнинг барча жойларида жами
32 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 2521 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 3641 тадан кўп тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урганч шаҳридаги 2298 та корхонанинг 2682 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 2615 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
10 ойлиги тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 798 та корхонадаги 816 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 379 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 172 нафар, қурилиш корхоналарида 189 нафар, ва бошқа сохаларда 76 та фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари Урганч шаҳрида 1,0 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2 мингдан 2.8 мингтага етди.
Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан октябр ойида 31 корхонада 47,5 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
2022-йилнинг 10 ойлиги давомида Урганч шаҳримиз солиқ тўловчилари томонидан 224.3 миллиард сўм миқдорида солиқлар тўланди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 86 фоизи юридик шахслар,
14 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.
Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.
Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди.
Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Урганч шаҳрида 2022 йилги 3-чорак Ташаббусли бюджетлаштириш натижилари юзасидан маълумот
УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш ишлари доимий ишимизнинг мазмунига айланган.
Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда Урганч шаҳрининг барча тадбиркорлик субектлари кўп ерларда ҳамда махаллаларда жами 525 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022-йилнинг 3 чораги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизнинг барча жойларида жами
21 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 1820 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 3200 дан кўп тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урганч шаҳридаги 2158 та корхонанинг 1988 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 1900 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
3 чоракда тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 728 та корхонадаги 620 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 358 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 102 нафар, қурилиш корхоналарида 160 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари Урганч шаҳрида 1,0 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2 мингдан 2.7 мингтага етди.
Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан сентябр ойида 84 корхонада 228,0 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
2022-йилнинг 3 чораги давомида Урганч шаҳримиз солиқ тўловчилари томонидан 73.6 миллиард сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 11.0 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 85,0 фоизи юридик шахслар, 15,0 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг, 59,2 миллиард сўми жисмоний шахслар даромад солиғи, 1.8 миллиард сўм қатъий белгиланган солиғи, 7,5 миллиард сўми Айланмадан олинаиган солиғи, жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 5,1 миллиард сўм эса бошқа солиқлар ташкил этди.
Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти.
Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.
Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди.
Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Урганч шаҳрининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари - 2018 йил январь-сентябр
ЯҲМ | – | ялпи ҳудудий маҳсулот | л. | – | литр |
%. | – | фоиз | 0,0 | – | катта бўлмаган миқдор |
млрд. | – | миллиард | м. | – | марта |
млн. | – | миллион | – | – | кўрсаткичнинг йўқлиги |
млн.АҚШ долл. | – | миллион АҚШ доллари | га. | – | гектар |
кв. | – | квадрат | тн. | – | тонна |
км. | – | километр | 1), 2), 3)...... | – | изоҳнинг мавжудлиги |
м. | – | метр |
Жами | Аҳоли жон бошига | |||||
млрд. сўм | 2017 йилнинг январ- сентябрига нисбатан фоизда | минг сўм | 2017 йилнинг январ- сентябрига нисбатан фоизда | |||
Саноат | 958,1 | 107,5 | 6804,8 | 123,3 | ||
Истеъмол товарлари | 550,7 | 111,7 | 3911,0 | 100,2 | ||
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 86,5 | 100,2 | 614,5 | 138,3 | ||
Асосий капиталга инвестициялар | 759,2 | 181,3 | 5391,8 | 179,6 | ||
Қурилиш ишлари | 288,9 | 102,5 | 2051,6 | 100,9 | ||
Чакана товар айланмаси | 1275,1 | 110,0 | 9054,2 | 108,9 | ||
Бозор хизматлари | 1513,7 | 114,9 | 10750,6 | 113,8 | ||
Ташқи савдо айланмаси | Экспорт | Импорт | Сальдо | |
2018 йилнинг январ-сентябр ойларида | 56946,7 | 9375,1 | 47571,6 | -38196,5 |
Сони | Коэффициенти, 1000 аҳолига нисбатан | |||
2017 йил январ-сентябр | 2018 йил январ-сентябр | 2017 йил январ-сентябр | 2018 йил январ-сентябр | |
Доимий аҳоли сони, йил охирига (минг киши) | 139,7 | 141,5 | 0,4 | 1,3 |
Аҳолининг табиий ўсиши (киши) | 1329 | 1413 | 12,8 | 13,4 |
Туғилганлар (киши) | 2033 | 2031 | 19,5 | 19,3 |
Вафот этганлар (киши) | 704 | 618 | 6,7 | 5,9 |
Гўдаклар ўлими (1ёшгача болалар киши)*(минг туғилганларга нисбатан) | 53 | 29 | х | х |
Тузилган никоҳлар (киши) | 928 | 848 | 8,9 | 8,1 |
Никохдан ажралишлар (киши) | 203 | 117 | 2,1 | 1,1 |
Кўчиб келганлар (киши) | 1068 | 1478 | 10,2 | 14,0 |
Кўчиб кетганлар (киши) | 2005 | 1580 | 19,2 | 15,0 |
Иқтисодий фаол аҳоли (минг киши) | х | х | х | х |
Иш билан бандлар (минг киши) | х | х | х | х |
Ишга жойлаштиришга муҳтожлар (ишсизлар) сони (минг киши) | х | х | х | х |
Ишсизлик даражаси, % | х | х | х | х |
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи(сўм) | 1464488,0 | 1731774,3 | х | х |
бозор хизматлари ишлаб чиқариш
(2018 йил январ-сентябр ойлари учун)
Млрд.сўм | Ўсиш суръати, %да | Жамига нисбатан % да | |
Хизматлар–жами | 1513,7 | 115,3 | 100,0 |
шу жумладанасосий турлари бўйича: | |||
алоқава ахборотлаштириш хизматлари | 221,8 | 112,8 | 14,7 |
молиявий хизматлар | 402,3 | 129,1 | 26,6 |
транспорт хизматлари | 257,4 | 107,6 | 17,0 |
шу жумладан: автотранспорт хизматлари | 226,7 | 106,7 | 15,0 |
яшаш ва овқатланиш хизматлари | 32,6 | 100,8 | 2,2 |
савдо хизматлари | 282,3 | 107,2 | 18,6 |
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар | 42,5 | 109,4 | 2,8 |
таълим соҳасидаги хизматлар | 82,5 | 144,9 | 5,4 |
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар | 33,6 | 106,9 | 2,2 |
ижара хизматлари | 24,3 | 137,0 | 1,6 |
компьютерлар вамаишийтоварларни таъмирлаш бўйича хизматлар | 34,3 | 111,9 | 2,3 |
шахсий хизматлар | 26,1 | 110,3 | 1,7 |
меъморчилик, муҳандисликизланишлари, техниксиновлар ватаҳлил соҳасидагихизматлар | 22,1 | 103,4 | 1,5 |
бошқа хизматлар | 51,9 | 105,7 | 3,4 |
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо корхоналари 867 та (22,8 фоиз), саноат корхоналари 566 та
(14,9 фоизи), қурилиш 418 та (11,0 фоизи), Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 332 та (8,7 фоизи), Ташиш ва сақлаш 193 та (5,1 фоиз), Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 145 та (3,8 фоизи) Ахборот ва алоқа корхоналари 99 та (2,6),Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 51 та (1,3 фоизи), ҳамда 1133 та (29,8 фоиз) бошқа соҳаларига тўғри келади.
Рўйхатга олинганлар | Фаолият кўрсатаётганлар | |||
бирлик | якунга нисбатан фоизда | Бирлик | якунга нисбатан фоизда | |
Жами | 3804 | 100,0 | 3505 | 100,0 |
шу жумладан: | ||||
қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги | 51 | 1,3 | 46 | 1,3 |
саноат | 566 | 14,9 | 521 | 14,9 |
қурилиш | 418 | 11,0 | 375 | 10,7 |
савдо | 867 | 22,8 | 807 | 23,0 |
ташиш ва сақлаш | 193 | 5,1 | 176 | 5,0 |
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 332 | 8,7 | 306 | 8,7 |
ахборот ва алоқа | 99 | 2,6 | 89 | 2,5 |
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш | 145 | 3,8 | 143 | 4,1 |
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш | 1133 | 29,8 | 1042 | 29,8 |
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 16,6 фоизи саноат, 25,4 фоизи савдо ва 15,4 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.
Ҳисобот даврида 186 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 47 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 25,3 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат 566 та (14,9 фоизи), савдо 867 та (22,8 фоизи), қурилиш 418 та (11,0 фоизи) ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 51 та (1,3 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
Рўйхатга олинганлар | Фаолият кўрсатаётганлар | |||
бирлик | якунга нисбатан фоизда | бирлик | якунга нисбатан фоизда | |
Жами | 3080 | 100,0 | 2836 | 100,0 |
шу жумладан: | ||||
қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги | 47 | 1,5 | 42 | 1,5 |
Саноат | 558 | 18,1 | 513 | 18,1 |
Қурилиш | 416 | 13,5 | 373 | 13,1 |
савдо | 853 | 27,7 | 793 | 27,9 |
ташиш ва сақлаш | 187 | 6,1 | 171 | 6,0 |
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 332 | 10,8 | 306 | 10,8 |
ахборот ва алоқа | 91 | 2,9 | 82 | 3,0 |
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш | 104 | 3,4 | 103 | 3,6 |
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш | 492 | 16,0 | 453 | 16,0 |
2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони 19 тани ташкил қилиб, барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йил январ-сентябр ойларида 5 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилган бўлиб, тугатилган корхоналар мавжуд эмас.
Урганч шахрида рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг вилоятда тутган улуши 24,8 фоизга тенг бўлиб, ўтган йилга нибстан 0,5 фоиз пунктга ошган, мос равишда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар 0,1 фоиз пунктга камайиб, 24,8 фоизни ташкил этган.
Рўйхатга олинган | Фаолият кўрсатаётган | |||
01.10.2017 й | 01.10.2018 й. | 01.10.2017 й | 01.10.2018 й. | |
Хоразм вилояти | 812 | 1198 | 782 | 1151 |
Урганч шахар | 197 | 297 | 195 | 286 |
Вилоятдаги улуши, % | 24,3 | 24,8 | 24,9 | 24,8 |
2018 йил январ–сентябр ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 759,2 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 181,3 фоизни ташкил қилди.
Барча манбалар ҳисобидан | ||||
фойдаланишга топширилди | 2017 йил январ–сентябр ойларига нисбатан фоизда | |||
жами | шу жумладан қишлоқ жойларда | жами | шу жумладан қишлоқ жойларда | |
Уй–жой, умумий майдони минг.кв.м | 68,4 | - | 83,6 | - |
ундан: якка тартибдаги уй–жойлар | 68,4 | - | 83,6 | - |
Касалхоналар, ётоқ ўрни | - | - | - | - |
Умумий таълим ва махсус мактаблар,ўқувчилар ўрни | 525 | - | - | - |
Сув тармоқлари, км | 3,1 | - | 60,8 | - |
Газ тармоқлари, км | - | - | - | - |
2018 йил январ–сентябр ойларида умумий майдони 68,4 минг кв.м. бўлган 363 та уй (2017 йилнинг январ–сентябр ойларига нисбатан 83,6 фоиз) уй–жой фойдаланишга топширилди.
Коммунал қурилишда 3,1км сув тармоқлари ишга туширилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 60,8 фоиз сув тармоқлари ташкил қилди.
Чорвачилик. 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 99,6 фоизга (жами 5634 бошни ташкил қилди), шу жумладан сигирлар 103,1 фоизга (3316 бош), қўй ва эчкилар 102,2 фоизга (2134 бош) ва паррандалар 107,7 фоизга (23366 бош) ўсди.
бош | Ўсиш сурати, % | |
Йирик шохли қорамоллар | 5634 | 99,6 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | 0,0 | 0,0 |
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари | 5634 | 99,6 |
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар | 0,0 | 0,0 |
улардан сигирлар | 3316 | 103,1 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | 0,0 | 0,0 |
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари | 3316 | 103,1 |
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар | 0,0 | 0,0 |
Қўй ва эчкилар | 2134 | 102,2 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | - | - |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари | 2134 | 102,2 |
Қишлоқ хўжалиги фаолятини амалга оширувчи ташкилотлар | - | - |
Отлар | - | - |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | - | - |
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари | - | - |
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар | - | - |
Паррандалар | 23366 | 107,7 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | - | - |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари | 23366 | 107,7 |
Қишлоқ хўжалиги фаолятини амалга оширувчи ташкилотлар | - | - |
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 100,0 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 100,0 ва, қўй ва эчкилар 100,0 паррандалар 100,0 фоизни ташкил этди.
2018 йилнинг январ-сентябр ойларида барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 7057 тонна гўшт (2017 йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан 100,3 фоизга тенг), 11741 тонна сут (100,2 фоизга тенг), 2098 минг дона тухум (104,8 фоизга кўп) ишлаб чиқарилди.
миқдори | Ўсиш сурати,% | |
Гўшт(тириквазнда),тонна. | 7057 | 100,3 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | - | - |
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари | 7057 | 100,3 |
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар | - | - |
Сут,тонна. | 11741 | 100,2 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | - | - |
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари | 11741 | 100,2 |
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар | - | - |
Тухум,мингдона | 2098 | 104,8 |
шу жумладан: | ||
Фермер хўжаликлари | - | - |
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари | 2098 | 104,8 |
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар |
январ-сентябр | 2017 йил январ-сентябрига нисбатан фоиз ҳисобида | ||||
2017йил | 2018йил | ||||
тонна | ишлаб чиқариш умимий ҳажмида улуши, фоиз | тонна | Ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз | ||
Бошоқли дон | - | - | - | - | - |
шу жумладан:буғдой | - | - | - | - | - |
Картошка | 845 | 100,0 | 852 | 100,0 | 100,8 |
Сабзавот | 1353 | 100,0 | 1380 | 100,0 | 102,0 |
Полиз | 253 | 100,0 | 303 | 100,0 | 119,8 |
Мева ва резаворлар | 570 | 100,0 | 615 | 100,0 | 107,9 |
Гўшт,тириквазнда | 7039 | 100,0 | 7057 | 100,0 | 100,2 |
Сут | 11721 | 100,0 | 11741 | 100,0 | 100,2 |
Тухум,минг.дона | 2002 | 100,0 | 2098 | 100,0 | 104,8 |
Жун,тонна | - | - | - | - | - |
Пилла | - | - | - | - | - |
Дастлабки маълумотларга кўра, Урганч шаҳрида 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига доимий аҳоли сони 141,5минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 1311 кишига ёки 0,9 фоизга кўпайди.
Жами аҳоли сони | шу жумладан: | Жами аҳоли сонидан: | |||
эркаклар | аёллар | шаҳараҳолиси | қишлоқаҳолиси | ||
Вилоят | 1825,2 | 912,3 | 912,9 | 607,3 | 1217,9 |
Урганч шахар | 141,5 | 71,1 | 70,4 | 141,5 | - |
Улуши,% | 7,8 | 7,8 | 7,7 | 23,3 |
киши | ҳар 1000 аҳолига, нисбатан | ||||
2017й. | 2018й.1) | ўсиш, камайиш | 2017й. | 2018й.1) | |
Туғилганлар | 2033 | 2031 | -2 | 19,5 | 19,3 |
Ўлганлар | 704 | 618 | -86 | 6,7 | 5,9 |
Табиий ўсиш | 1329 | 1413 | -84 | 12,8 | 13,4 |
Никоҳлар | 928 | 848 | -80 | 8,9 | 8,1 |
Ажралишлар | 203 | 117 | -86 | 1,9 | 1,1 |
(киши)
2031 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (2033 киши) нисбатан 2 тага камайди. Туғилиш коеффициенти мос равишда 19,3 промиллени ташкил қилди ва
2017 йилнинг шу даврига (19,5 промилле).
Ўлим даражаси.2018 йилнинг январ-сентябр ойларида ўлганлар сони 618 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (704 киши) нисбатан 86 тага камайди. Мос равишдаўлим коеффициенти 5,9 промиллени ташкил қилди (2017 йил январ-сентябр ойларида 6,7 промилле).
Никоҳ ва ажралишлар.2018 йилнинг январ-сентябр ойларида ФҲДЁ органларида 848 та никоҳлар ва 117 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан
8,1 та никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида 8,9 та) ва 1,1 та ажралишлар
(2017 йилнинг тегишли даврида 2,1 та) тўғри келади.
Миграция.Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида Урганч шахри бўйича кўчиб келганлар сони 1478 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 1580 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи -102 кишига (2017 йилнинг шу даврида -937 киши) тенг бўлди.
(киши)
Келганлар | Кетганлар | Миграция сальдоси | ||||
2017й. | 2018й. | 2017й. | 2018й. | 2017й. | 2018й. | |
Вилоят | 5775 | 4885 | 5997 | 5805 | -822 | -920 |
Урганч шаҳар | 1068 | 1478 | 2005 | 1580 | -937 | -102 |
Вилоятдаги улуши, % | 20,6 | 30,3 | 33,4 | 27,2 | х | х |
Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғмаахборот-таҳлилийишлар бўлими
тел. +99862 224-65-02
Uy-joylar ro‘yxatini tuzuvchilarning asosiy vazifalari nimalardan iborat ?
Aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik jarayonida belgilangan hududdagi har bir uy-joy ro‘yxatini tuzish nazarda tutilgan bo‘lib, uchastkalarga uy-joy ro‘yxatini tuzuvchilar biriktiriladi. Uy-joy ro‘yxatini tuzuvchilar faoliyatini tuman (shahar) Ro‘yxatga olish bo‘limi boshlig‘i nazorat qiladi.
Maxsus o‘qitilgan uy-joylar ro‘yxatini tuzuvchilar (registratorlar) o‘z uchastkasini xatlovdan o‘tkazish davomida respondentlar yashaydigan (vaqtincha bo‘lib turgan) yoki yashashi mumkin bo‘lgan barcha binolar ro‘yxatini aniqlaydi, kartografik materiallarni tekshiradi, ularga tegishli belgi qo‘yadi va zarur hollarda o‘zgartirishlar kiritish uchun kadastr idoralariga taqdim etadi.
Uy-joy ro‘yxatini tuzuvchilar tegishli tashkilotlar xodimlari orasidan tanlab olinadi va shartnoma asosida faoliyat ko‘rsatadi.
✅ Manba: Vazirlar Mahkamasining 2020- yil 11- noyabrdagi 710-son qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasida 2023- yilda aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi Nizom”